ОТИНОЙИЛАРНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСЛАРИГА  ТАШРИФ

2019 йил 14-октябрь куни Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани, Хонқа тумани ва Хива шахридаги отинойилари учун 3-босқич малака ошириш ўқувлари бошланганлигини маълум қилган эдик.

Ушбу малака ошириш ўқув курсларидаги Отинойиларнинг билим ва савияларини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг ректори Шухрат Акмалович Ёвқочев Хоразм виолятига ташриф буюрди. Меҳмонни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев ҳамда Урганч шахар “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Д.Абдукадировлар кутиб олишди.

Шундан сўнг меҳмон “Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилаётган малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари билан танишиб,  отинойилар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида хозирда давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар ва жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги малака ошириш ўқув курсларининг ташкил қилинганлиги, бундан эса юртимизда фаолият юритаётган имом-хатиб ва Отинойиларнинг илмий салоҳиятлари яхшиланиб, диний ва дунёвий билимлари мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.

Сўнгра  малака ошириш курслардаги отинойилар билан сўровнома ўтказди. Бундан мақсад кейинги малака ошириш курсларининг самарадорлигини ошириш, камчиликларни бартараф этиш ва малака ошириш курсларини янада такомиллаштириш эканлиги билдирди.

Бундан отинойиларимиз жуда хурсанд бўлиб, ушбу малака ошириш давомида жуда кўп манфаатли илмлар олганликларини ҳамда ўз фаолиятларида аёллар ўртасида соф исломий тушунчаларни етказиш лозимлигини алоҳида таъкидлашиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

                                                                       ЎМИ Хоразмвилояти вакиллиги  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *