ИЖТИМОИЙ ХИМОЯГА МУХТОЖ ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ  ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

    

Ислом динимизда, қилинган яхшиликка энг камида ўнта, кўпи эса ихлосга қараб чексиз ажр ёзилиши айтилган. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасининг 160-оятида марҳамат қилиб айтадики: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” дейилган.

Маълумки давлатимиз томонидан кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож ҳамда боқувчисини йўқотган инсонларга ёрдам беришлик бўйича бир нечта Қарор ва Фармонлар ишлаб чиқилган.

Бу борада кенг кўламли амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 5-ноябрь куни Урганч шахар бош имом-хатиби Х.Кенжаев томонидан “Мавлуд ойи” муносабати билан хомийларни жалб қилиб 8 та ижтимоий химояга мухтож оилалар холидан хабар олинди ҳамда уларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилиб,  уларнинг кўнгилларига шодликлар улашилди.  

 

 

 

 

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги.

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *