ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ ҲАМДА ВИЛОЯТ НУРОНИЙ ЖАМҒАРМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

 Юртимизнинг ҳар жабхасидаги иқтидорли ва билимли ёшлар, келажак истиқболи учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ҳар томонлама кучли, билимли ва ғайратли ёшларни ўстириш, турли соҳаларда малакали қадр сифатида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётганлари бежиз эмас.

Жорий йилнинг 6-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда Вилоят “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда Урганч шахридаги “Қурилиш ва ксб ҳунар” коллежи биносида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев иштирок қилди.

Учрашувда ёшларга илмнинг фазилатлари, ёшликда олинган мустаҳкам билим-келажак пойдевори эканлиги бўйича маърузалар қилинди. Сўнгра ёшларнинг ўз йўналишлари бўйича фикр ва мулоҳазалари ўрганилди ҳамда ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Хозирги тахликали замонда мустаҳкам илм ва билимга эга бўлмаслик оқибатида, билмасдан турли оқимларнинг кирдикорларига алданиб қўшилиб кетаётган баъзи ёшларнинг танлаётган хато йўллари ҳам илмсизлик оқибатида келиб чиқаётганлиги тушунтирилиб, ёшларни турли йўллар билан кириб келаётган жаҳолат тузоғидан огоҳ бўлишликка чақирилди.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *