КУЗ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб макон қилган. Масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйларидир. Масжидлар устига фаришталар тушишади, раҳматлар ёғилади, масжид аҳлини сакинат ўраб олади, масжид аҳлининг устига баракалар ёғилади. Масжидларда мусулмонлар бир-бирлари билан танишадилар, улфат бўладилар, бир-бирларига ёрдам бериб, ҳамжиҳат бўладилар, бир-бирларини зиёрат қилиб, бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатадилар. Бунинг натижасида ораларида боғланиш, дўстлик, меҳрибонлик кучаяди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса” деганлар.
Шунинг учун доимо масжидларимизни обод қилиб, озода ва кўркам холатга келтириб қўйишлигимиз лозим бўлади.


Жорий йилнинг 8-ноябрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Янгиариқ туманига бориб, фаолият юритаётган 6 та масжидларни кўздан кечирди ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини олиб боришлик, бу борада эса қўл бола асбоб ускуналаридан фойдаланмаслик ва масжидларда ёнғинга қарши курашиш ускуналарини соз холатга келтириб қўйиш, масжидларда озодаликка қатъий эътибор беришлик бўйича вазифалар берди.


Шундан сўнг вилоят бош имом-хатиби Янгиариқ туманидаги “Ҳазрати Ғоиб ота” масжидида жума намозини адо қилиб, намоздан кейин Мавлуд ойи муносабати билан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб  жамоат билан биргаликда мавлуд ўқидилар. Сўнгра халқимиз ва юртимизнинг тинчлиги бардавом бўлишлигини сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *