МАЪРИФИЙ ИСЛОМ ТЕРРОРНИ КОРАЛАЙДИ

      Ислом дунёсидаги дастлабки террорчилик ҳаракатини қўллаган жамоа сифатида 657 йили вужудга келган «хорижийлар» оқимини кўрсатиш мумкин. Ушбу гуруҳ  «гуноҳ кабира»  (катта гуноҳ) қилганлар имондан чиқади ва уларга қарши уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб эълон қилган ва ўзларига эргашмаган мусулмонларни қирғин қилишган.

      «Жиход» сўзи “Жидду-жаҳд”, яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат килиши маъносини англатади.

Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат килаётган ўсмир мужтахид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиҳод килмокда деса бўлади.

      Имом Бухорий ривоят килган ҳадисда айтилади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг ҳузурларига у зотдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот унга: «Сенинг ота-онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Бас, икковлари (хизмати)да жиҳод қил!» дедилар».

        Имом Термизий ривоят килган хадисда: «Жиҳоднинг афзали Аллох таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир», дейилган.

       Жиҳодий жамоаларнинг мафкурасида «такфир», яъни «кофирга чиқариш» тамойили муҳим ўрин тутади. «Такфир» – мусулмонни имонсизликда айблаш демакдир. Жиҳодчилар уларга эргашмаган мусулмонларни «кофир», яъни “динсиз” деб асоссиз ҳукм чиқаради. Ҳадисда «Кимки мўмин кишини «кофирсан» деб ҳақоратласа, гўёки унинг қонини тўкканчалик гуноҳ қилган бўлади» дейилади. Яъни, ҳеч бир одамга мусулмон инсонни «кофир», деб ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилмаган.

       Ислом таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилишлик, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади.

        Исломнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримда террорга карши шундай оятлар келтирилган «Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди»(Бақара 205-оят)

       «Эй мўминлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар»,(Нисо сураси, 59-оят)

       «Бирор жонни ўлдирмаган ёки фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (Моида сураси 32-оят).  «Кимда ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳанамда абадий қолишдир..» (Нисо сураси 93-оят)

       Юқоридаги оят ва хадислардан шу нарса келиб чиқадики, маърифий Ислом хеч қачон бегунох инсонларнинг,аёлларнинг ва болаларнинг қони тўкилишига йул қуймайди.

        Шундай экан ёш авлод мустақил фикрга эга, соғлом, дунёқараш ва мустаҳкам ирода, қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром, мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш туйғусини болаликдан шакллантириш лозим.

Бардамбой Атаниязов

Боғот туман “Ғойиб бобо” жомеъ масжиди имом хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *