МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИНИНГ 4-БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 9-ноябрь куни Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида Янгиариқ, Шовот, Хива туманлари ва Хива шахрида фаолият юритаётган отинойилар учун 4-босқич малака ошириш ўқув курси якунланди.

Отинойиларнинг ўқув курси якунланиш дарсига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази ўқитувчиси Хушвақов Муҳаммадюсуф домла ташриф буюриб, отинойиларнинг вазифалари ва масъулиятлари тўғрисида маъруза қилди.

Ушбу якуний дарсда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев сўзга чиқиб,  отинойилар олган диний ва дунёвий билимларидан фойдаланиб ўз фаолиятлари давомида тўй, маърака- маросимлардаги бидъат хурофотларга чек қўйиш ва аёллар орасида нотўғри йўлларга, бузғунчи ғояларга алданиб кириб қолишни олдини олиш бўйича тарғибот қилишлари ҳақида сўз юритди.

Сўнгра тест синовлари ўтказилиб, отинойиларга малака ошириш ўқув курсини якунлагалиги тўғрисида сертификатлар топширилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *