ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК

     Кўпчилик омонатдорликни жуда тор маънода, яъни вақтинча сақлаб бериш учун қўйилган нарсани эҳтиёт қилиш деб тушунади. Аммо Аллоҳ таоло банданинг зиммасига юклаган намоз, рўза, закот, қодир бўлса умрида бир маротаба ҳаж ҳамда каффорат, назрлар ҳам, банданинг бандалардаги хақлари хам омонат дейилади.

Қуръони каримнинг бир неча ўринларида мўминларнинг  гўзал хислатлари айтилганда, омонатдорлик ҳам мақталган Аллоҳ таоло мархамат қилади: “Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюрар. Албатта, Аллоҳ сизларга яхшигина насиҳат қилур. Албатта Аллох эшитувчи ва кўрувчи зотдир”.(Нисо,58).

Луқмони Ҳакимдан “Сизни бу даражага нима етказди?” деб сўралганида, “Тўғрисўзлик, омонатни адо қилиш ва ортиқча нарсаларни тарк қилиш!” деб жавоб берган экан.

Инсоният олами яратилибдики унда омонатдорлик васф қилиб келинган. Илгари яшаб ўтган момоларимиз боболаримизни ишга кузатаётган вақтларида: биз очликка чидаймиз лекин бировлар ҳаққини еб қўйишдан қўрқамиз, ўзгани ҳаққига хиёнат қилиб пул топиб келманглар ҳалолдан топиб келинглар дер эканлар. Аллоҳ таоло омонатга хиёнат қилиш билан топилган таомни истемол қилган инсонни жасадини ўтда куйдиришини билган момоларимиз ўз эьтиқодларида доимо собит турганлар. Боболаримиз ҳам биринчи навбатда Аллоҳни каломи билан омонат олган ўз жуфтларига нафақат феъллари билан балки лафзлари билан ҳам хиёнат қилманглар. Омонатга хиёнат қилиш биринчи лафзда кўринади.

Омонатдорлик гўзал хислат,омонатга хиёнат қилиш энг қабиҳ иллатдир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса ваъдасига хилоф қилади ва омонатга хиёнат қилади”, дедилар. Ёлғон билан хиёнат ҳар бир инсон учун катта қусурдир. Чунки имон кирган қалбда ёлғон ва хиёнат сиғмайди. Шунинг учун ҳам мўмин тўғрилик ва вафодорликни севади, бошкаларни ҳам шунга чақиради. Ҳақ таоло ҳузурида ҳам шу фазилатлари сабабли юксак даражаларга эришади.

Шу боис мўмин киши эътиборли , хушёр, сўзи билан амали бир бўлиши, доимо ўз нафсини тергаб туриши лозим. Зеро, омонатга ҳиёнат қилмайдиган, гўзал аҳлоқли, каттаю кичик гуноҳлардан тийилган инсонларгина Аллоҳ таолонинг фазлига эришади.

Р.Отажанов

Янгиарик туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *