МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИНИНГ 5-БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Куни кеча Хоразм вилоятидаги Янгиариқ, Шовот, Хива туманлари ва Хива шахрида фаолият юритаётган отинойилар учун 4-босқич малака ошириш ўқув курси якунланганлиги эълон қилинган эди.

Бугун 11-ноябрь куни Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида Отинойилар учун малака ошириш ўқув курсининг 5-босқичи бошланди. Малака ошириш ўқув курсини бошланишида  Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази ўқитувчиси Хушвақов Муҳаммадюсуф домла ҳам иштирок қилиб, тингловчиларга чуқур диний ва дунёвий билим ва кўникмаларни эгаллашда омадлар тилади.

Сўнгра ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев сўзга чиқиб, ҳозирги даврда отинойиларнинг билим ва савияларини янада мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган бу ишлар, келажакда аёллар орасида турли бидъат ва хурофотларга чек қўйиш, уларнинг турли ҳил оқим ва йўналишларга моил бўлиб қолишини олдини олиш, ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг келгусида етук инсонлар бўлиб етишишига муносиб ҳисса қўшиш учун пойдевор бўлишини таъкидлади. Ушбу малака ошириш ўқув курси тингловчилари учун манфаатли бўлишини тилаб, дуолар қилинди.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *