ВИЛОЯТИМИЗДАГИ МАСЖИДЛАРДА ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

 

Жорий йилнинг 15-ноябрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев масжидларнинг қиш мавсумига тайёргарлик кўриши бўйича Боғот туманида фаолият юритаётган масжидларни кўздан кечирди. Қиш мавсумида қўл бола асбоб ускуналардан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқадиган ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш бўйича эхтиёт чораларини кўришликлари ҳамда  ёнғинга қарши курашиш ускуналарини соз холатга келтириб қўйишликлари бўйича кўрсатмалар берди. Масжидларда хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар бу борада огох ва хушёр бўлишликлари лозимлигини таъкидлаб, барча масжидларда озодаликка риоя қилишлари лозимлигини ҳам тушунтирди.

Шундан кейин вилоят бош имом-хатиби Боғот туманидаги “Дарвеш бобо” масжидида жума намозини адо қилиб,  намоздан кейин Мавлуд ойи муносабати билан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб жамоат билан биргаликда мавлуд маросимини ўтказди.

Сўнгра Боғот туманидаги 49-сон мактабда “Жахолатга қарши маърифат, ота-онани хурмат қилиш” мавзуларида ёшлар билан сухбат ўтказиб, ота-онани хурмат қилиш фарзанднинг бурчи эканлиги ҳамда ёшларимиз турли хил ёт ғояларнинг найрангларига алданиб қолмасликларини ўз маърузаларида кенг тарзда мисоллар билан тушунтирди.

Шундан сўнг Вилоят бош имом-хатиби Боғот туманидаги 30-сон мактабда ҳам бўлиб, мактаб биносида деҳқонобод махаллаласининг махалла фаоллари билан “Ёшларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш” мавзусида ҳамда ушбу мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан “Жахолатга қарши маърифат” мавзуларида тадбир ўтказиб, ёшларимизга кўплаб маълумотлар берди.

 

  

 ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *