КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИДА МАВЛУД ЭХСОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Вилоят хокимлиги билан биргаликда Урганч шахридаги “Кўзли ота” масжидида Ногиронлиги бўлган инсонларга Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари яъни мавлуд ойи муносабати билан байрам дастурхони ёзилди.

Ушбу тадбирни ташкил қилинишида Урганч шахар бош имом-хатиби Хасанбой Кенжаев ва Кўзли ота масжиди имом-хатиби Матяқубов Алишер домлалар хомийларни жалб қилиб, ушбу тадбирга ўзларининг жудаям катта хиссаларини қўшдилар.

Бу қилган хизматлари учун имом-домлаларимизга ҳамда ўзларининг беғараз ёрдамларини қилган хомийларимизга ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигмизни билдириб қоламиз ҳамда савоб умидида қилинган ушбу хайрли ишларни бардавом бўлишлигини, юртимиз доимо тинч ва осоишта бўлишлигини Яратгандан сўраб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *