МУРУВВАТЛИ БЎЛИШ-МЎМИНГАН ХОС АМАЛДИР

 

Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнларни кўриб кўзингиз қувонади. Барчага эътибор қаратилган, муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-муравват ва саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмокда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда.  Юртимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилалар, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саҳоват уйларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хива туман бош имом-хатиби Санжарбек Сапаев ҳам туманда фаолият юритаётган махалла отинойилари билан биргаликда Хива туманидаги “Мурувват уйи” га озиқ-овқат махсулотлари хайрия қилиб, уларнинг холидан хабар олдилар ва уларнинг кўнгилларига хурсандчилик улашдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.