МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИДАГИ ОТИНОЙИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Аввал айтиб ўтганимиздек, хозирги вактга қадар мутасадди ташкилотлар рахбарлигида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида, Отинойилар учун малака ошириш ўқув курси ташкил қилиниб, отинойиларга диний ва дунёвий билимлар, етук мутахаассислар томонидан берилиб  келинмоқда. Ушбу дарсларни олиб борилиш жараёни билан танишиш мақсадида Ўзбекистон ислом академияси малака ошириш курси Нукус минтакавий филиали деректори Абибуллаев Амет домла ташриф буюриб, тингловчиларга ушбу малака оширишдан кўзланган асосий мақсад отинойиларнинг билим ва савияларини ошириш, аёллар орасида турли бидъат ва хурофотларга чек қўйиш, соф ислом динини тарғиб қилиш, уларни турли ҳил оқим ва йўналишларга моил бўлиб қолишини олдини олишдан иборат эканлигини таъкидлади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев ўз малакаларини ошираётган отинойиларга ушбу малака ошириш ўқув курсида ўрганаётган маълумотлар аҳоли орасида бидъат ва хурофотлар ҳамда мутаассибчиликка қарши курашишда пойдевор бўлишини айтиб, уларга илм ва маърифат йўлида муваффақиятлар тилади.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *