ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Урганч шахридаги жоме масжидларни кўздан кечирди  ва масжидларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, хусусан масжидларнинг озодалигига жиддий эътибор бериш кераклиги ҳамда мавсумни талофатларсиз ўтказиш юзасидан масжидларда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, бу борадаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Сўнгра Урганч шаҳридаги “Олимпиа” махалласида “Диний мутаассиблик ва экстремизмнинг олдини олиш ҳамда миссионерларга алданманг” мавзусида, ундан кейин шахардаги 19-сон умумтаълим мактабида “Жахолатга қарши маърифат билан курашиш” мавзусида юқори синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказиб, ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Муборак жума куни бўлганлиги сабабли ушбу тадбирдан кейин Урганч шаҳар марказидаги “Охун бобо” масжидида “Исломда, улуғ инсонларга ҳурмат ва итоат масаласи” мавзусида маъруза қилиб, жума намозини адо қилиб берди.

Шундан кейин Урганч шахридаги “Мискин бобо” масжидида аср намозини ўқиб, намозхонлар билан суҳбатлашиб уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий” маҳаллаласидаги фуқаролар билан учрашиб, “Диний мутаассиблик ва экстремизмнинг олдини олиш ҳамда миссионерларга алданманг” мавзуларида тадбир ўтказиб, бузуқ ақийда ва ғояларга курашиш лозимлиги юзасидан тушунтиришлар олиб борди.

 

 

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *