МУХТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОҚИЛОНА  СИЁСАТЛАРИ

Юртимизда азал азалдан инсонлар ўртасида меҳр-мурувват,кечиримлилик ва олийжаноблик ҳислатлари давом этиб келмоқда.

Бу олийҳимматлик ва кечира билиш ва авф эта билиш кабий ишларни ҳар биримиз унитмасдан шундай ҳислатларга эга бўлиш лозимлигини муҳтарам юртбошимиз бизга амалда кўрсатиб бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилда 16000  нафар диний-экстремизм фаолиятига адашиб кириб қолган шахслар “рўйҳатдан чиқарилди.

Димизда кечиримли бўлиш ўта фазилатли амаллардан саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда : “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”, деган (Аъроф сураси, 199-оят).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар:

“Қиёмат куни Аллоҳ бутун халойиқни жамлаганида бир нидо қилувчи: “Фазл эгалари қани?” деб нидо қилади. Шунда озчиликни ташкил қилувчи бир гуруҳ инсонлар турадилар. Улар жаннат сари шошиб юрадилар. Уларни фаришталар кутиб олиб: “Жаннат сари шошиб келаяпсизлар?” дейишади. Улар: “Биз фазл эгаларимиз”, дейишади. Фаришталар: “Фазлларингиз нимадан иборат эди?” дейдилар. Улар: “Агар бизга зулм қилинса, сабр қилар эдик. Жоҳиллик қилинса, ҳалимлик қилардик”, деб жавоб беришади. Уларга: “Жаннатга киринглар! Амал қилувчиларнинг ажри (мукофоти) қандай ҳам яхши!” дейилади.

Президентимизнинг  топшириғи билан 156 нафар ватандошимиз Яқин Шарқдаги қуролли ҳаракатлар давом этаётган нуқталардан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

Республика махсус хизматлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилган «Меҳр» номли мазкур амалиёт доирасида ватанга қайтарилганларнинг асосий қисмини аёллар ва ёш болалар ташкил қилади. Жумладан, улардан 48 нафари аёллар ва 107 нафари эса ёш болалардир.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев “Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган! Мен конституцияга кўра уларга чора кўришим керак аслида. Лекин ундай қилмайман. Чунки улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!  Кечиримлилик – халқимизга хос фазилат

Яна Муҳтарам Президентимизнинг топшириғига кўра, мутасадди ташкилотлар Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Ироқ ҳудудида оғир шароитда қолаётган 64 нафар болани Ватанимизга қайтаришга муваффақ бўлди.

“Меҳр 2” деб номланган ушбу инсонпарварлик амалиёти доирасида юртимизга олиб келинган 35 нафар ўғил ва 29 нафар қиз болаларнинг орасида 16 нафар 3 ёшгача бўлган норасида ва 2 нафар етим болалар бор.

Таассуф билан таъкидлаймизки, мазкур болаларнинг шу куйга тушишига уларнинг ота-оналари босган нотўғри қадам сабаб бўлди. Бузғунчи кимсаларнинг сохта даъволарига учган бу ота-оналарнинг айримлари охир-оқибатда аянчли ўлим топишган бўлса, қолганлари Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо ўташмоқда. Афсуски, ёшларимизнинг мутаассиб ғояларга эргашиб кетишига яқинларимизга бефарқлигимиз, ҳушёрлик ва огоҳликни йўқотиб қўйишимиз ҳам сабаб бўлади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг шундай деган сўзлари бор.

“Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, ҳулқ-атвори билан бошқаларга ибрат бўла оладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз”

Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар юртдошларимизда келажакка катта умид ва ишонч уйғотмоқда.

Бу хайрли ишлар замирида албатта Президентимизнинг оқилона сиёсатлари ва машаққатли меҳнатлари ва ўз халқига нисбатан ғамхорликлари натижаси деб бемалол айта оламиз.

 

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.