МУБОРАК УМРА САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ

2019 йил 7-декабрь куни Хоразм вилоятидан муборак Умра ибодатини бажариш учун йўлга отланган 224 нафар зиёратчи ва беш нафар элликбоши жами 229 нафар зиёратчиларимиз Тошкент шахрининг Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортидан Умра зиёратини бажариш учун Тошкент вакти билан 19:00 да Жидда шахрига парвоз қилдилар.


Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли қилиб, юртимизнинг тинчлиги ва равнақи учун қилган дуоларини ўзи қабул айлаб, ибодатларини чиройли адо қилишларини насиб айласин.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *