МАСЖИДЛАР АЛЛОҲНИНГ УЙИДИР


Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб макон қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир. Шаҳарларнинг Аллоҳга ёқимсиз жойи – бозорларидир” деганлар (Муслим ривояти). Аллоҳ таоло масжидларни қуришга, обод қилишга ва уни асраб- авайлашга чақиради: “(У чироқ) кўтарилишига (қурилишига) ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига Аллоҳ изн берган уйлар (масжидларда)дир” (Нур сураси, 36 оят).  Масжидларни пок тутиш, тозалаш ва хушбўйлантириш борасида ҳам бир қанча шаръий кўрсатмалар мавжуд. Шунинг учун азал-азалдан масжидларни озода ва покиза сақлаш, у жойда ёмон сўзларни ишлатмаслик ҳамда у жойга киришнинг одоб ахлоқларини ота-боболаримиз азалдан ўргатиб ёшларга таълим тарбия бериб келишган.
Хозирда ҳам масжидларни обод қилиш ва уни саранжон саришта холатда сақлаш ҳамда намозхонлар эмин эркин ибодатларини адо қилиб кетишлиги учун масжидлар кўркам холатга келтирилмоқда.


Ушбу ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6-декабрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Хива туманида фаолият юртиаётган масжидларни кўздан кечирди. Масжидларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда қўлбола асбоб ускуналардан фойдаланмасликлари бўйича кўрсатма бериб, бунга масжидда фаолият юритаётган ҳар бир ишчи ходим масъулият билан қараши лозимлигини тушунтирди.

Шундан сўнг Вилоят бош имом-хатиби Хива туманидаги “Хасан Басрий” масжидида жума намозида “Инсон ҳақ хуқуқлари олий қадрият” мавзусидаги тезис асосида маъруза қилиб, жума намозини адо қилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *