Хоразмлик Умра зиёратчилари Мадинага етиб бордилар.

Кеча, яъни 7 декабрь куни Умра зиёратини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетган 229 нафар Хоразмлик зиёратчиларимиз бугун 8 декабрь эрталаб Мадина шаҳрига соғ-саломат етиб боришди.


Мазкур зиёратчилар Мадинаи Мунавварадаги «Масжид ан-Набавий» масжидида бамдод намозини адо этиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрларини зиёрат қилдилар.


Зиёратчиларимиз ушбу улуғ сафар давомида Мадина шаҳаридаги азиз ва табаррук жойларни зиёрат қиладилар.
Зиёратингиз мақбул, дуоларингиз мустажоб бўлсин азизлар!

ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги матбуот хизмати.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *