МУҚАДДАС ЖОЙЛАРГА ЗИЁРАТ

Куни кеча вилоятимиздан Умра зиёратига кетган зиёратчиларимиз Мадина шахрига бориб жойлашганликлари тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун 9-декабрь куни зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларга зиёратга чиқиб  Ухуд тоғи, Қубо ва Қиблатайин масжидларини зиёрат қилдилар.

Эртага маккаи мукаррама сари йўлга отланиб, муборак  сафарни давом қилдирадилар.

Аллоҳ таоло зиёратларини қабул айлаб, улуғ савобларга дохил бўлишларини ўзи насиб айласин.

 

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *