ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ -2019» кўрик танлови

Тошкент шаҳридаги «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ» номидаги масжид мажмуасида Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув замонида она юрт меҳри, Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифалар таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида «ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ» кўрик танлови ўтказилади.
Анъанага мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги «Энг маърифатли имом – 2019» кўрик танловининг якуний, Республика босқичи 2019 йилнинг 12 декабрь пайшанба куни бўлиб ўтди.
Танловда Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан, вакиллик босқичларида ғолиб бўлган ўн тўрт нафар иқтидорли имом-хатиблар қатнашишди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳар «Мискин бобо» масжиди имом-хатиби Қўзибой домла Машарипов мусобақада фаол қатнашиб фахирли 3 ўринга лойиқ деб топилди. 3-ўрин муборак бўлсин.

Хоразм вилояти вакиллиги матбуот котиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *