ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК

              

           Ақлли, хушёр инсонлар зиммасига фазони тоза ва покиза сақлаш, ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этишдек катта маъсулият юкланган.  Инсоният тарихида табиатни муҳофаза қилишга, дарё ва денгиз сувларини тоза сақлашга, оқар сув йўлларини доим тозалаб туришга катта эътибор қаратиб келинган. Ҳозирги кунда айниқса, тозалик ва покизаликка, атроф муҳитни ободонлаштиришга қарата кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

            Муқаддам ислом динимизда наботот ва хайвонот оламини асраб-авайлаш, уларга туғри муносабатда бўлишлик курсатиб ўтилган. Хадисларда айтилишича, пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) ўз замонасида ўсимлик ва хайвонларни  сақлаш учун қўриқхона ташкил қилганлар. Бу эса табиатни муҳофаза қилиш мусулмонларнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини англатади. Бизга ояти карималар орқали маълумки, ер юзидаги барча нарсалар ўзининг маълум ҳисоби ва ўлчови билан яратилган.  Табиатнинг мувозанати мана шу илоҳий ўлчов билан сақланиб қолиш мумкин. Табиатнинг асл холдаги қиёфасини сақлаб туриш, уни суистеъмол қилмасдан, ундан оқилона фойдаланган ҳолда яшашлик биз инсонларнинг вазифамиздир.  Зеро инсон қўли билан яратилаётган катта ва  хайрли ишларни кўриб дилдан қувонади киши.  Шу билан бирга оқар сув йўлларини яъни ариқлар, каналларни ифлос, ҳаром чиқиндилар, хайвонларнинг ўликлари билан булғанаётганликларининг ҳам гувоҳи бўламиз. Мукаддас динимизда оқар сувга хатто туфлаш хам катта гуноҳ саналган.   Бундай эътикодни бугун хар биримиз фарзандларимизнинг онг-шуурига сингдириб бормоғимиз лозим.

             Ота-боболаримиздан қолган удумларни сақлаган холда тозалик ва озодаликка катта эътибор қаратмоқ, халол ва покиза яшамоқ, яшаш  жойимизни тоза сақлаш, кўча ва уй атрофларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ниҳол экиб боғ яратиш, томорқамизда  турли фойдали экинларни етиштириш орқали яхши кайфиятга ва тўкин дастурхонга эришамиз. Шунингдек, табиатнинг софлигини сақлашга хисса қўшамиз. Доимо тозаликка риоя қилишлик, озода ва пок хаёт кечиришга одатланиш, кийиниш ва покланиш маданиятига риоя қилишлик ҳам динимиз, ҳам умуминсоний маданиятига муносиб хаёт тарзидир.

Боғот тумани

 “Толли бобо”

 масжиди имом-хатиби

О.Рўзметов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *