МИЛЛАТЛАРАРО ТУТУВЛИК БАҒРИКЕНГЛИК ОМИЛИ

Мусулмоннинг ҳаёти фаровон бўлиши учун нафақат ўзи балки ён атрофидаги ёру дўстлари ҳам мустаҳкам имонли ва юксак илм эгаси, бағрикенг бўлиши лозим. Мустақил ўлкамиз — Ўзбекистонда 130 га яқин миллат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, алҳамду- лиллаҳ, тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний багрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмокда.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимизда хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир заминда, бир ватанда, буюк гоя ва соф ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашлиги — диний багрикенгликни ёрқин намунасидир. Исломда багрикенглик масаласи ўзининг илк давридаёқ намоён бўлди. Жаҳон динларининг ичида фақат Исломда эътиқод эркинлиги очиқ-ойдин эълон қилинган. Бу борада Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: «Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир» (Кофирун,6). Шунингдек, динимиз одамларни зўрлаб динга киритишни ёқламайди. Қуръони каримда: «(Бу Қуръон) Раббингиз (томони)дан (келган) Ҳаци цатдир. Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин».

Узбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқ ва бурчлари қонунимиз доирасида аниқланиб, белгилаб қўйилган. Диний багрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъи назар уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини эътироф этмоғи лозим. Багрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, огирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш муқадДас динимизнинг таълимотларидан биридир. Мурувват, диний бағрикенглик Исломнинг тамал тоши, эътиқод ва динлар тарихидаги бир янгилик бўлди.

Ўлкамизда қадимда Ислом динини бағрикенглик тамоилига асос солган ота-боболаримиз фаолиятлари каби ҳозирда ҳам масжидлар фаолият кўрсатаётгани каби насронийлар черкови, яҳудийлар ибодатхоналари ва бошқа дин вакиллари бутхоналари иш олиб бормоқда. Албатта, бу динимизнинг бағрикенглигидан далолат қилади. Буларнинг замирида эса барча миллату элатлар тинчлиги ва осудалиги ётади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ғайридинларга бағрикенг бўлиш, уларнинг эътиқодини ҳурматлаш, ҳақларига риоя қилишнинг олий намунасини кўрсатибгина қолмай, умматни ҳам ҳамиша ана шу йўлдан боришга даъват қилишдан чарчамадилар. Расулуллохдан (с.а.в.): «Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброги аҳлига наф берувчирогидир», деб марҳамат қилдилар.

Аллоҳ бизни гайридинларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармаганлиги «Мумтаҳана» сурасининг 8- оятида ўз аксини топган: «Дин тўгрисида сизлар билан уруишаган                  ва                           сизларни

Ўз юртингиздан (ҳайдаб) чицармаган кимсаларга нисбатан яхшилик цилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни цайтармас…».

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларидан бирида гайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар. Бу ўринда саҳобаи киром ва тобеинлар ҳаммамизга ўрнак ва намуна кўрсатишган. Тарихдан маълумки, Узбекистон ҳудуди қадимдан диний бағрикенглик борасида дунёга намуна бўлиб келган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан Бурҳониддин Марғилоний, Абу Лайс Самарқандий, Алоуддин Косоний каби уламолар томонидан таъриф этилган асарларда ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенг бўлиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Афсуски, бугунги кунда биз жаҳоннинг турли нуқталарида, айниқса Яқин Шарқ мамлакатларида диний, миллий ва бошқа ижтимоий-сиёсий омиллар негизида юзага келган қуролли тўқнашувлар оқибатида юзлаб одамларнинг курбон бўлаётгани, минглаб кишиларнинг ўз бошпаналаридан айрилиб, туғилиб ўсган юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани каби аянчли жараёнларнинг гувоҳи бўлмокдамиз. Минг афсуслар бўлсинки, баъзи бир ёшлар дин ниқоби остида билиб-билмай мана шундай уруш ўчоқларида ўзга дин вакилларини турли қийноқлар билан азоблаб, ҳатто уларни ваҳшиёналик билан ўлдирмокдалар. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳи салом ўз ҳадисларида; “Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради”. (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).

Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний багрикенглик балки дину- диёнат, иймону-эътиқод, одобу-ахлоқ, меҳру-мурувват, оила, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати ва иззати борасида ҳам ўзига хос кенг феъллик, саҳоват ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмокда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги бошқа ташкилотлар қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тобора фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш, ўзлигимизни англаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ҳиссаларини қўшмокдалар.

Аллоҳ таоло азиз ва мустақил юртимизда яшаётган барча диндорларни тинчлик, тотувлик ўзаро ҳурмат ва эътиборда истиқомат қилишларида мададкор бўлсин.

А.Бобоев

Шовот тумани Ваянган бобо масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *