ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Замонавий вокеалик  диний экстремизм ва халкоро терроризмнинг салохияти хам сифат ва миқдор жихатдан жиддий ўсганини кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида диний терроризмнинг глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айланаётганини бугундаги вокеаликлардан кўриб, билиб турамиз. Глобаллашув жараёнлари ва йирик геосиёсий давлатлар орасидаги узаро манфаатлар тўқнашуви ва шу билан бирга  Фан – техника ютуқларидан бор бўйича фойдаланиш халқаро терроризмнинг «бой озуқа» си хисобланади.

Хозирда жахонда беш юздан ошиқ диний экстремистик ва террористик гурух ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, улардан саксонтаси «ғоявий қуроли» ислом динимиз ҳисобланади. Бу икки тушунча ва офатнинг қоришмаси барчани бирдек таҳдидга солмоқда. Диний экстремизм жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий ахкомларни рад этиш, ўз ғояларини муросассизлик ва мутаассибларча тарғиб қилишдан иборат. Марказий Осиёда қуриб олган шундай ташкилотлар минтақа халқлари  учун минг йилларки анъанавий хисобланган ханафий мазхаби ва мотуридия  ақидасини рад қилиб, ахоли ўртасида сиёсийлаштирилган ислом ғояларини сингдиришга ва бу билан ёшлар онгини захарлаб, ўзларининг разил ва қабих ғояларини амалга оширишда улардан ишчи қурол ўрнида фойдаланишга урунмокдалар.

Терроризм муайян сиёсий мақсадлар устига қурилган зўравонликка асосланган кучдир. Уларнинг мақсади ўз режаларини амалга ошириш жараёнида жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, ахолининг кенг қатламларини қўрқув ва вахима остида ушлаб туриш. Терроризмнинг бош мақсадида қонуний хокимятни зўравонлик билан эгаллаб олишдан иборат.

Марказий Осиёда, жумладан юртимизда диний экстремизм ва террорчилик харакатлари қушни Афғонистонда бир неча ўн йиллар давом этган урушлар ва бошбошдоқлик  натижасида вужудга келган. Қадим бу жафокаш юрт айнан ана шу бошбошдоқлик оқибатида қисқа фурсатда «Зўравон гурухлар » инқубаторига айланди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислохотлар , одамларимизнинг тўқ ва фаровон яшаётганликлари, яратиб берилган имтиёз ва эркинликлар, энг асосийси тинч хаётимиз ана шу халқаро террористик ва диний экстремистик ташкилотлар ва уларнинг маънавий рахнамоларига ёқмаяпти. Шу боисдан улар зўр бериб, ўз ғаразли мақсадлари-ғояларини ёйишга, миллат бирлиги, юрт тинчлигига рахна солишга уринишмоқда. «Ўзбекистон ислом харакати», «Хизбут-тахрир», «Акромийлар», «Нурчилар» , «Таблиғчилар» каби харакатларни шу сирага қўшиш мумкин.

Диний – экстремистик гурухларнинг бош мақсади – «халифалик» ёки «ислом амирлиги» тузиш шиори остида хокимиятни эгаллашдир. Ушбу мақсадга эришиш йўлида хеч қандай қабихликдан қайтишмайди. Аввало , ахолига ханафийлик мазхабига зид мутаассиб ғояларни сингдириш, ижтимоий – сиёсий вазиятни беқарорлаштириш , хукуматга тазйиқ ўтказиш. Ахоли орасида қўрқув, парокандалик, давлатга нисбатан ишончсизлик кайфиятини шакиллантириш хамда Республика рахбарияти томонидан дин сохасида олиб борилаётган сиёсатни обрўсизлантириш каби оралиқ мақсадларига бўйсиндирилган фаолият олиб боришга харакат қилишади. Уларнинг асосий фаолият услублари экстремистик рухдаги адабиётлар, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш, яширин гурухлар тузиш, ўз аъзоларини давлат тизилмаларига киритишга интилиш, мавжуд ижтимоий – сиёсий воқеаликни кескин қоралаш, давлат  ва диний идора ва вакилликларини обрўсизлантириш хамда шу билан бирга террористик харакатларни ўтказишдан иборат.

Минг афсуслар бўлсинким, ақидапараст оқим ва гурухларнинг ёвуз фаолияти туфайли дунёнинг турли нуқталарида минг-минглаб бегунох одамларнинг қони тўкилмоқда. Озод ва хур юртимизда хам бир неча марта айнан шундай гурухлар қўлини бегунох юртдошларимиз қонга булғашди. Узоқ ва яқин ўтмишда биз ёвуз террористларнинг асл қиёфасини ўз кўзимиз билан кўришга, юртдошларимиз унинг оқибатларини ўз гарданларида синовдан ўтказишга мажбур бўлишда. Бунга минг афсуслар айтмоқ керак.

Айнан кунларда хам мазкур ёвуз гурухларнинг яширин тарзда у ёки бу манзилда ёшларимиз онгини захарлашга қаратилган пинхона харакатлар давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Диний экстремистик ва террористик гурухларнинг пешволари биринчи навбатда ёшларимиз орасига кириб олишга, уларнинг энди шаклланаётган онги, тасаввурини ўзларининг ботил ва ёвуз йўлларига солишга интилишади. Бу мақсад йўлида хеч нарсадан тойишмайди. Турмушнинг кичик муаммоларини дастак қилиш , моддий қўллаб–қувватлаш орқали ўз йўлига тортиш синалган усуллардан бири. Ёки қадим қадриятлар , мустахкам ақидаларни бузиш уларни бошқача талқинга солиш хам кўп қўлланиладиган усуллардан бири.

Ақидапараст оқимлар биринчи навбатда келажагимиз бўлмиш ёшларга кўз тикишлари бежиз эмас. Бугунги ёшлар эртанги кунимизни, тараққиётини белгилаб берувчи кучдир.

Динимизда тарбияга алохида ўрин берилиши бежиз эмас. Пайғамбаримиз : «Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан буюкроқ ҳадя бера олмас» , — деб мархамат қилганлар. Фарзандларимизнинг фаол , ватанпарвар ёшларга айланиши кўп жихатдан ота – онага боғлиқ. Халқимизнинг кўп қадимдан «Қуш уясида кўрганини қилади» мақоли бежиз айтилмаган. Бу борада нафақат ота- она, махалла – кўй, ўқув даргохлари, жамоат ташкилотлари хамкорлигида иш олиб боришлари даркор.

Ёшларимизни нотаниш, мақсади ёвуз бўлган даъватчилардан асраш лозим. Биз ёшларимиз онги ва рухиятини захарлашга қаратилган ғоялардан қатъият билан химоя қилсаккина, хар қандай ғаразгуй кучлар юртимиз мустақиллиги ва унинг порлоқ  келажагига рахна сола олмайди.

 

М.Матяқубов

Қўшкўпир туман бош имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *