ҚОРИНИНГ ОИЛАСИГА ЁРДАМ БЕРИЛДИ

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Хоразм вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичида ҳам қатнашиб, автоҳалокат натижасида вафот этган Шамсиддин қорининг уйида ёнғин чиқиши оқибатида хонадони яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги бошчилигида вилоятимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан хомийларни жалб қилган ҳолда уйнинг қурилиш материаллари олиб берилиб, барча муаммолари ҳал қилинди.

Айниқса бу борада Урганч шахар бош имом-хатиби Хасанбой Кенжаев ва “Кўзли ота” масжиди имом-хатиби Матяқубов Алижон ҳамда Боғот туман бош имом-хатиби Эрназаров Рашидбек шунингдек Урганч туман “Ғоиб ота” масжиди имом-хатиби Собиров Махмуджон домлаларга ҳамда Шамсиддин қорининг яқинларига беғараз  ёрдам  бераётган саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳ таоло уларнинг қилаётган хайрли ишларида ўзи ёру-мададкор бўлиб, ўзи мукофотласин.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *