АЛЛОҲНИНГ УЙИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК  

Хозирда Хоразм вилоятида 97 та масжид фаолият юритаётган бўлиб, масжидларимизда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Масжидларимиздаги шароитларни бунданда яхшилаш мақсадида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев туманлардаги масжидларда яратилган шароитларни жойига бориб ўрганиб келмоқда. Бу ҳақида Хоразм вилояти вакиллигининг “Zamaxshariy.uz” сайтида маълумотлар ҳам бериб борилмоқда.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни масжидлардаги шароитларни ўрганиш мақсадида Шовот туманига ташриф буюриб, масжидларнинг фаолияти билан танишиб, намозхонларга ибодат қилишлари учун яратилган шароитларни ўрганиб, барча қулайликларни яратиш ҳамда қиш мавсумида ёнғин чиқишининг олдини олиш учун масжидларда барча зарур шароитларни қилиб қўйиш, электр тармоқлари орқали келиб чиқадиган офатларнинг олдини олиш юзасидан ёнғин ўчириш бирламчи ёрдам воситаларини тўлиқ ва соз холатда сақлаш лозимлиги юзасидан кўрсатма берди.

Шундан сўнг тумандаги “Араб бобо” масжидида пешин намозини ҳамда “Шоҳ-обод” марказий масжидида жамоат билан бирга аср намозини адо қилиб, намозхонлар билан бу имкониятларнинг қадрига етиш, шукрона қилиш ҳақида суҳбатлашди ва  юртимизнинг тинчлиги ва осоишталиги бардавом бўлишлигини сўраб жамоат билан дуолар қилинди.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *