ЭЗГУЛИК МАСКАНИГА ТАШРИФ

Жорий йилнинг 20 декабрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Қўшкўпир туманидаги масжидларда яратилган шароитларни жойига бориб ўрганди. Масжидлар фаолияти билан танишар экан, намозхонларга ибодат қилишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, барча қулайликларни яратиш ва ундаги ёнғин хавфсизлиги бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф қилиш, шунингдек турли хил носозликлар бўлмаслиги ҳамда бунга масъул шахсларни бириктириш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берди.

Сўнгра туман марказидаги “Аз-Замахшарий” масжидида “Ислом маърифатпарвар дин” мавзусида маъруза қилиб жума намозини адо қилди.

Вилоят бош имом-хатиби туман марказидаги “Янгилик” махалласидаги ҳамда Хойробод қишлоғидаги фаоллар билан учрашиб “Сохта тариқатчиликнинг салбий оқибатлари, Миссионерлик ва прозелетизм-маънавий хавфсизлигимизга тахдид” мавзуларида маъруза қилиб, хозирги тахликали замонда аслида нотўғри бўлган йўлларини тўғри қилиб кўрсатиб, бу борада ёшларимизга қармоқ ташлаётган манфур кимсаларнинг тузоғига алданиб кириб қолишларини олдини олиш тўғрисида сўз юритди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *