ЧЕГАРА БИЛМАС ТАҲДИД

Бугун тез-тез қулоғимизга чалинаётган, тасаввуримида кезаётган бир сўз бор, у ҳам бўлса, ҳозирги замон “ахборот асри” деб такрор-такрор айтилмоқда. “Ахборот асри” деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернет деб эътироф этилмокда. Маълумот тарқатиш, бизнес ва реклама учун катта майдонга айланган глобал тармоқлар шундай ривожландики, унинг ниҳояси йўқ. Лекин яхши нарсани иккинчи томонидан ёмони бўлгани сабаб, ахборот асрининг таҳликалари ҳам борлиги кишини ташвишга солмай иложи йўқ.

Атрофга назар солсангиз, мактаб ўқувчиларининг ҳам қўлида уяли телефон бор, уларнинг аксарияти интернетга уланган. Бу миттигина қутичадек матоҳ ёрдамида дунёни кафтда кўргандек кузатиш мумкин. Истаган одам эса интернетга кира олади. Лекин , ўсмир ёшлар онгига таъсир қилиб, улар қалбига ўз бузғунчи ғояларини сингдиришни ёки уларни тўғри йўлданоздиришни мақсад қилган кучлар жуда кўп. Бу ҳолат оддий компютер ўйинларидан тортиб, интернет сайтлари. Ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа дастурларида ҳам очиқ кўзга ташланмокда. Юзаки қараганда, арзимасдек туюладиган бу ҳаракатлар вақт ўтган сари жидцийлашиб, қатъий тусга айланиши ўта аянчли натижаларни келтириб чиқармоқда.

Интернет ва компютер ўйинлари асирига айланиш касаллигига чалинган ўсмирлар ҳаётдан, маънавий қадриятлардан тамом узулиб, бутунлай ўйинларга берилиши ёки балл йиғишга, қиморга ва ютуқ-совга олиш каби ўткинчи қадрсиз ишларга муккасидан кетишлари айтиб ўтмасдан иложимиз йўқ.

Болалар берилиб ўйнаётган компютер ўйинларининг илдизи-негизида ҳам ҳудци шу иллатлар бор. Миясида ўйинлардан тинимсиз завқланиш ҳиссини туяётган бола учун бундай “севимли” машғулотидан бўлак ҳамма нарса аста-секин аҳамиятсиз бўлиб қолиши табиий. Сир эмаски, катталарга қараганда болаларда бирор нарсага боғланиб қолиш кучли, уларнинг соғлигига етадиган зарар ҳам бир неча баробар зиёда эканлигига далил талаб этмайдиган ҳақиқатдир.

Одатда ёшларни компютерга қизиқиши шу даражада ошиб бордики, ажратилган вақт чегарасига риоя қилмасдан, ундан тўҳташни талаб қилинса фақат жанжал, йиғи-сиғи билан якун тоа бошлайди. Уй вазифаси ва унинг юмушларида ҳам ҳатто ҳонасини тозалаш, кийимини шкафга илиш каби ўзигагина тегишли бўлган ишларни бажаришдан ҳам бўйин товлайди. Овқатланаётган пайтда ҳам интрнетдан узила олмасдан, унинг билан бирга бўлиб овқатланиш ачинарли ҳолдир. Дарс жараёни ҳам тубдан ўзгариб кетиши, устозларнинг тартибга чақириши, насиҳат ва маслаҳатлари ҳам мутлақо таъсир қилмаслиги ҳаётий муаммоларга айланмоқца. Ота-оналар, яқинлари, синфдош ўртоқлари билан бўладиган мулоқотлар эса гзёки зерикарли туюлаётганини айтмасдан иложимиз йўқ. Бундан бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқараётган ёлғон ахборотларнинг оқибатларини гапирсангиз танангиз зирҳлайди.

Дарҳақиқат, доно халқимиз келтирган нақллардан таналарга шифо, даво бўлган асални ҳам нотўғри истеъмол қилинса тана учун зарар келтириши айни ҳақиқат. Интернетдан мақсадли фойдаланиш хусусан, ёшлар билим салоҳиятини оширишда унинг ақл-заковатни ошириш борасидаги дастурларга мурожаат қилсалар қандай ҳам фойдали бўлар эди.

Юртимизда ёшларимизнинг баркамоллиги учун барча имкониятларэшиги кенг очилган. Жумладан, ахборот теҳнологиялари, хусусан, интернет соҳасида ҳам. Шундай экан, ёшларимизнинг интернетдан оқилона ва тўғри фойдалана оладиган ёшлар вақтини бемаъни нарсаларга зое қилмасдан, фақат илм билан шуғулланади ва касбий кўникмаларга эга бўлади. Ёшларимизда ёвуз хуружларга қарши куч-иммунитет шаклланса, уларга ҳеч қандай тахдид ўзининг зарарли таъсирини ўтказа олмайди. Ёшлар келажагимиз, уларни ғоявийофатлардан асраш эса сиз-у бизнинг бурчимиздир!

Бир сўз билан айтганда, биз ахборот теҳнологияларининг энг сўнгги маҳсулотларидан фойдаланиш мумкин бўлган даврда яшамоқцамиз. Шунга кўра бизда беҳисоб имкониятлар мавжуд. Агар биз ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, динимиз софлиги йўлида захмат чексак келажак авлод ҳам биздан ўрнак олади.

Хасанбой Худойназаров

Янгиариқ туман “Шайх Жалолиддин Румий” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *