ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Бугунги кунда жамият ҳаётида намоён бўлаётган информацион маълумотлар таъсирида шахснинг қадриятлари, хулқ-атвори, дунёқараши, ижтимоий-иқгисодий онгининг ўзгариши муқаррар жараёнга айланди. Информацион оқим психологик йўналганлигига кўра инсонларнинг қадриятлари, руҳияти, фикрлаши, хулқига таъсир этади. Информацион оқимни англаш, унга муносабат билдириш, шахсда ижтимоий воқеликни эркин баҳолаш, турлича установкаларни шакллантириш, ижтимоий хулқ кўникмаларини намоён этишга олиб келади.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобида ушбу фикрларни баён этганди: «Ҳозирги пайтда ҳаётимизни электрон ахборот воситалари, хусусан, телевидение ва радиосиз умуман тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот майдони, ҳам ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий минбар, шу билан бирга, инсонга маданий, бадиий эстетик озиқ берадиган ва хордиқ чиқарадиган макон вазифасини бажармоқда. Шу сабабли ўткир таъсир кучига эга бўлган телевидение ва радио соҳасини изчил тараққий эттириш, жамиятнинг доимий эътибор марказида бўлиши табиий.»

Ахборот соҳасидаги глобаллашув инсоният учун, дунёнинг барча худудларидаги одамларнинг ўзаро мулоқоти учун, илм-фан ва маданий бойликларни ўзлаштириш учун, улкан имкониятлар яратадиган жараёндир. Айтиш мумкинки, жамиятнинг глобал ахборотлашуви илмий-техник, иқтисодий ва социал тараққиётнинг ўзагини ташкил этади. «Ахборот асри» деб ном олган XXI асрда ахборот стратегик ресурс сифатида табиий бойликлар, энергия манбалари қаторидан жой олди. Бошқача айтганда, ахборот тараққиётнинг бош омилига айланган.

Ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Бу ҳодисани ифодаловчи «ахборотуруши» атамаси физик олим Томас Рон томонидан истеъмолга киритилган. «Совук, уруш» даврида ахборотнинг «ҳарбий кучлар ва мудофаанинг энг заиф буғини» эканидан азият чекан олим бу «қурол”нинг залворини кучайтириш хақида қайғуради. Аммо жаноб Рон йиллар ўтиб, кишилар онги жанг майдонига айлантирилишини, ахборотдан вайронкор қурол сифатида кенг фойдаланишшини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.

Ахборот урушлари биз билган урушлардан қатор жиҳатлари билан ажралиб туради. Биринчидан, ахборот урушлари анча кам ҳарж, қўшин сақлашни, қурол- яроғ сотиб олишни талаб қилмайди. АҚШнингсобиқ Президенти Ж.Картер „Таргиботга сарфланган 1 доллар қуролланишга сарфланган 10 доллардан самаралироқ“, — деб бежиз таъкидламаган. Иккинчидан, ахборот урушлари ҳеч қандай чегарани тан олмайди. У интернет, сунъий йўлдош орқали алоқа, оммавий ахборот воситалари хукмронлик қилаётган бугунги дунёда ахборотни божхона кўригидан ўтказиб, сарагини саракка, пучагини пучакка ажратишнинг иложи йўқ. Бирок, энг ташвишлиси, бу урушда рақибни жисмонан йўқ, қилиш эмас, уни ўзига маънан бўйсундириш мақсад қилинади. Ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса-да, одамлар ўлдирилмаса-да, моддий бойликларга шикаст етмасада, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари беқиёсдир.

Баъзан беозор кўринган оммавий ахборот воситалари ҳам маданий ўзакни қўпоришнинг кучли воситасига айланаётганини эътиборга оладиган бўлсак, ғояга қарши ғоя билан курашиш зарурлиги ҳақидаги фикрнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англаймиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин». Глобаллашув — кишилик жамиятидаги махаллий аҳамиятга молик маданий, ахборот, иқтисодий, геосиёсий маконларнинг бир тизимга бирлашуви жараёни экан, ундан икки хил мақсадда — эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли гоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келган. Айниқса, бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргохдарида, балки радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Президент айтганларидек, «Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўгри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз».

Ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз керак, деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий. Бунинг учун учта асосий вазифани бажариш: бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушёрлик ва жонкуярлик; халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш; Миллий ахлоқий қадриятларимизни сақлаб қолиш, «Оммавий маданият» ҳуружларига қарши курашиш зарур бўлади. Бу ўз навбатида ёшларимиз онгини турли хуружлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Янгиариқ тумани бош имом хатиби

Р.Отажонов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *