ДИННИ ДИНСИЗ ИНСОНЛАРДАН ЎРГАНИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Маълумки муқаддас динимиз исломда илм ўрганишга тарғиб қилинган ва илимни ўрганишда маъруфдан ўрганинг дейилган.Маъруф деб эса динда ишончли кишилардан олимлардан ўрганинг деганидир.

Бугунги кунда баъзи кишилар ўзи кўрмаган ва қандай нияти борлигини билмайдиган интернетдаги номаълум одамлардан олган маълумотлари асосида динни ўрганишга харакат қилмоқцалар.Бунинг оқибатида эса уларда адашган фирқа ва оқимларнинг тасирига тушиб қолмокдалар.

Ҳаммамизга маълумки диний илмлар эътиқодий масалалалардан бошланади. Нималарга иймон келтириш керак ва нималар ширк ва куфрга олиб борадиган омиллар эканлиги эътиқодий масалаларда баён қилинади.

Энди кимдир ақидаси бузуқ қуръон ва суннатга зид эътиқод қиладиган шақснинг таъсирига тушиб, ундан унинг бузуқ эътиқодини ўрганадиган бўлса, шу бузуқ эътиқод билан қанча амал қилса ҳам хеч-бири эътиборга олинмайдиган харакатлар мажмуига айланади. Чунки эътиқоди ва иймони дуруст бўлмаган кишининг на ибодати ва на хайрли эҳсони қабул қилинмаслиги ҳақида қуръонда ҳам суннатда ҳам далиллар бор. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: Мусо алайҳиссаломнинг уммати етмиш бир фирқага бўлинди.

Исо алайҳиссаломнинг уммати етмиш икки фирқага бўлинди. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади, улар ҳаммаси дўззахдадир фақат биргинаси нажот топади. Улар менинг суннатим ва жамоатнинг йўлини тутганлардир. Бундан кўриниб турибдики, суннат ва жамоатнинг йўлини тутган кишиларнинг эътиқоди ва йўлида бўлишимиз лозим экан.

Бизнинг ота-боболаримиз минг йиллардан бери эътиқод қилиб келаётган мазхабимизнинг силсиласи саҳобалардан Абдуллоҳ ибн масъуд розияллоҳу анҳуга бориб тақалади, у киши эса илмни пайғамбаримиздан олганлар.

Анашу интернет ва бошқа нарсалар орқали бузуқ эътиқодни тарғиб қилаётганлар ўз мазхабларининг қаергача борганини ёки кимдан илм олганларини айтсинларчи? Улар нари борса азрақийларга ва ундан ҳам нари борса хорижийларга бориб тақалади. Хорижийлар эса хазрати Алига исён қилиб, қарши чиқиб, ажралиб чиққан кишилардан иборат фирқа эди.

Қуръни каримда бундай бузғунчи тоифалар хақида шундай дейилади: Аллоҳ таолонинг: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон 105 оят Бундай тўгри йўлдан адашган тоифалардан халқимизни айниқса ёшларимизни огох этиш хар биримизнинг вазифамиздир.

Бунинг учун динимизнинг ҳаёт бахш тамоилларини тўғри тушунтириб беришимиз лозим. Ислом дини мўътадил дин бўлиб, у фақат бунёдкорликни хоҳлайди, вайрон қилишни эмас, жамиятни бирлаштиради, фирқаларга бўлинмайди, инсонларни севади, уларни ёмон кўрмайди. Бу дин ўзбек халқи ва бошқа халқлар учун Аллоҳнинг раҳматидир.

Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратлари, ва У зотнинг рисолатларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107), деган.

Қ.Искандаров.

Боғот тумани “Абдол бобо”масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *