ЗАЛОЛАТ ДАЪВАТЧИЛАРИ

Дин, эътиқод масаласи инсоният ҳаётида доимий муҳим аҳамият касб этади. Аммо ундаги муаммо шундан иборатки, дин тарғиботи ижобий ёки салбий мақсадларга қаратилиб, маълум бир диннинг ёйилиши, инсонларнинг онгига сингдирилишида миссионерлар алоҳида ўрин тутиши мумкин.
Ҳозирда миссионерлик «табшир» (башорат бериш), «тансир» (насронийлаштириш) каби номлар билан ҳам аталиб, улар асл фаолиятларини ниқоблаш учун турфа чиройли номлардан фойдаланмоқда ва сафларига қўшилганларга «сиз бошқалардан ажралиб турадиган кишисиз» деб, уларга «худонинг болалари», «муқаддас руҳ билан сўзлашувчилар» каби ҳар хил илоҳий сифатларни бермоқда ва шу тариқа ўз сафларида тутиб турмоқда.
Миссионерлик билан бевосита боғлиқ “прозелитизм” тушунчаси эса, юнонча — ргозеШоз — янги мазҳабни қабул қилган киши, яъни бошқа мазҳабдагиларни, аввало, мусулмонларни христианликка мажбуран киритиш, яъни ўзига хос «салб юриши». Прозелитизмнинг асосий мақсади дунёга христианликни (масиҳийликни) миссионерлик йўли (лотинча тгззю-топшириқ) билан ёйиш, кишиларни унга ўтказиш бўлиб, бунда мазкур дин бутун инсоният учун бирдан-бир халоскор дин сифатида тарғиб ва ташвиқ қилинади ва бунинг учун энг замонавий информацион технологик восита, усуллар ишга солинади. Бунда кишилар руҳияти, онгига психологик, нейролингвистик таъсйр кўрсатишга алоҳида эътибор берилади.
Умзтиан олганда «миссионерлик» — хавфли сиёсий фаолиятдир. Чунки унинг бугунги кунгача бўлган даврдаги яширин моҳияти хавфли сиёсий фаолият эканлигини кўрсатиб, бир қанча давлатларда йиллар давомида сиёсий беқарорликни келтириб чиқарган. Ҳозирги кунда миссионерлик ҳаракати фуқаролар ўртасида ижтимоий муносабатларнинг кескинлашувига олиб келди.
Миссионерларнинг кўзлаган мақсадларидан:
-анъанавий мусулмон бўлиб келган, мафкураси, урф-одати, бутун бошли маънавий тарихий илдизи бир хил бўлган (аслида, мамлакатимизни куч-қудрати ҳам шунда!) халқимизнинг юрагини парчалаб заифлаштириш ва пароканда қилиш ҳамда турли-туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймаслик.
-юртимизни доимий низо майдонига айлантириб, уни ҳал қилишда ўзларига муҳтож қилиб қўйиш. Иложи борича, баъзи ҳудудларга алоҳида аҳамият бериб, у ерларда ўзларига эргашганлар сонини кўпайтириб, келажакда гўё уларнинг хоҳиш- иродаси ва кайфиятлари сифатида бўлиниш(сепаратистик) галаёнларини чиқариш ва оқибатда мамлакатни парчалаб ташлаш.
«Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш», «Виждон эркинлигини таъминлаш» каби сиртдан чиройли шиорлар ниқоби остида фаолият олиб бориш.
-жамиятни доимий безовта қилиб туриш орқали бошқарувда асабий бир вазиятни вужудга келтириш; турли-туман матбуот органлари ва нодавлат ташкилотлар воситасида ташвиқот юритиб, ўзларини гўё халқнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатиш.
Кўриб турибмизки, миссионерлар амалга ошираётган ишлар динга, диний даъватга ҳеч қандай алоқаси бўлмай, балки бир мамлакатни ўзларининг сиёсий тизгинларига солиб олиш учун режалаштирилган найранг услубларидир. Муаммо нафақат диний, балки сиёсий кучсизлантиришга қаратилганлиги билан хавфли ва ташвишлидир. Чунки натижа бевосита мамлакат хавфсизлигига дахлдор бўлиб, уларнинг қилмишлари шу нуқтаи назардан баҳоланиши ва чора-тадбирлар ҳам шунга кўра белгиланиши лозим. Акс ҳолда, биз келажак авлод учун кучли, озод ва обод Ватанни эмас, балки халқининг руҳи-дили бир-бирига бегона ва шу боис қатор муаммолар гирдобига ғарқ бўлиб, парокандалик, маънавий зиддиятлар авж олган, заиф ва қарам бир ўлкани тақдим этишимиз эҳтимолдан холи эмас! Миссионерлик ва прозелитизм глобаллашув жадаёнида маънавий-мафкуравцй таҳдид воситаси бўлиб, аввало, жаҳондаги муайян кучларнинг геополитик мақсад ва манфаатларига йўналтирилган холда олиб борилмоқда. Иккинчи томондан, халқнинг миллий маънавияти, урф-одат ва анъаналари, миллий менталитети шаклланган бўлиб, миссионерлик ва прозелитизм халнинг миллий ўзлигидан бегоналашувига, манқуртлашувига, давлатнинг ички ҳаётида миллий, диний, ижтимоий зидциятларнинг чуқурлашувига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Узбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларини фуқаролар онг-тафаккурига сингдиришга, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга муҳим эътибор берилмоқда.

Ҳусинбой Собиров
Боғот тумани Қарри хўжа бобо
масжиди имоми хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *