ЁШ ИМОМ-ХАТИБ ВА ИМОМ-НОИБЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

 

Жорий йилнинг 3-февраль куни Урганч шахридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

 

            Йиғилиш аввало шахар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида ўтказилиб, унда 2020 йилда амалга ошириладиган “иш режа” доирасидаги тадбирларни амалга ошириш, барча ходимларнинг иш фаолиятларини мукаммал тарзда масъулият билан бажаришликларини бош имом-хатиблар томонидан назорати олиб борилиши, ҳар ой якунида эса мазкур бажарилган ишларнинг таҳлили юзасидан ҳисобот бериб бориш лозимлиги  қайд этилди.

Йиғилишнинг иккинчи қисмида 35 нафар ёш имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида давом эттирилиб, ёш ходимларни тажрибали имом-хатибларга бириктирилди ва бош имом-хатибларга устоз-шогирд анъанаси асосида ёшларни тарбиялаш, ёш ходимларга иш тажрибаларини ўргатиш, аҳоли билан мулоқот ва жамоат тадбирларида ўзини тутиш ҳамда билим савияларини ошириб бориш, ёш диний ходимларнинг ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишларида амалий ёрдам беришлари лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг ёш диний ходимларнинг муаммолари  бор-йўқлиги тўғрисидаги музокара билан йиғилиш якунланди.

                                                                             

 ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *