ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК ШУКРОНАСИ

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва худудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли низолар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар орасида кучайиб бораётган зиддиётлар оқибатида минглаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва ҳавотирга солмоқда. Бундай ташвишли холатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур тушиниб етиш, теран англаш ва буларни кенг жамоатчиликка, айниқса ёшларга етказиш куннинг долзарб вазифасига айланган.

Дарҳақиқат динимиз тинчлиқни бебаҳо неьмат деб улуғлайди, шунинг учун ҳам Қурьони карим оятлари кўп бора тинчликка даьват қилади.Қурьони каримда Аллоҳ таоло:“…Аллоҳнинг ризқидан еб-ичинггиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”.(Бақара,60), деб таъкидлаган.Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз (сав): “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неьматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар”- дея инсонларни тичликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга даьват этади. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиригани бежиз эмас, албатта. Шунингдек, доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч-сен тинч”, “Тинчлигинг- ҳурлигинг” каби мақолларда ҳам тинчлик қанчалик бебаҳо неьмат экани айтилади.Шунингдек, кўблаб ҳадисларда ҳам мусулмон кишини, мусулмон юртда яшаётган бошқа дин вакилини ҳам тинчликдан бебаҳра қилиш, уларни қўрқитиб бўлмаслигига далолат қилади: Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда: “Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, дейилган.Бундан кўринадики, Ислом бор моҳияти, бутун таьлимоти билан тинчлик-осойишталикка интиладиган диндир. Шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Парвардигорнинг иродасига қарши бориб, бегуноҳ одамларни ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар қаттиқ хато қилган бўладилар. Аллоҳ таоло ер юзида ҳар қандай бузғунчиликни таьқиқлайди, ёвузлик йўлига кирганларни лаьнатлайди. Зеро, Қурьони каримда шундай дейилган: яьни: “…Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай”. Аллоҳ таолонинг улуғ неьмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида, айниқса мусулмон ўлкаларда террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмоқда. Бундай мудхиш воқеалар дунёнинг тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг ҳам қалбини ларзага солмоқда.

Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неьматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баьзи неьматларнинг шукри тилда “алҳамду лиллаҳ” дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неьматлар ҳам борки, уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Тинчлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неьматдир. Бу неьматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир.

Кексалар  тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ўрта ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ёшлар эса уни асраш ва қадригаетиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неьматнинг шукрини адо этган бўладилар.Кўриниб турибдики, Қурьони карим ва ҳадиси шарифлар инсонларни хеч қачон бўлиниб яшашга, ўзаро ихтилоф қилиб, адоватда бўлишга чақирмас экан, балки кишиларни бирдамликка даьват этиб, тариҳдаги нохуш воқеалардан ибрат олишга, қилинган хатоларни қайтармасликка тарғиб қилади.

С.Сапаев

Хива тумани “Хасан Басрий” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *