СИНОВ БУ СИЙЛОВДИР!

Бугунги ижтимоий хаётимизда ҳар бир инсоннинг яшаш мобайнида гоҳ ундоқ гоҳ бундоқ, турли хил мушкул ва қийинчиликларга рўбаро келиши ҳаммага маълум. Чунки Аллох таоло ҳар бир инсонни тақдирини ўзига хос табиат билан яратган.  Шунинг учун ҳар бир инсонни турмуш хаётида турли синовлар билан имтихон қилади. Аллоҳнинг мухаббатида юрган тақводаги ибодатли киши бирон мушкулга тўғри келса, биринчи ўринда ўзининг қилаётган кундалик амалига қараб сархисоб қиладида. Камчилик хатолари бўлса уни тўғрилаш учун тавба ва тазарру ила Аллохдан нажот, Қуръондан ва Суннатдан ўзига имкон излайди. Шундай экан Аллох хақ субхана хувватааоло бандаларга нажаот келтирувчи ўз рахматидан бўлган оятларини нозил қилган бўлиб, уни Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламга таълим бериш билан бизларга мархамат қилади.
Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуоларни сахобалар тамонидан ривоят қилинган хадисларга мувофиқ Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)   Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», — деб айтардилар. (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)   Имом Муслим ривояти.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри» ( Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)
Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:  «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», — дедилар.( Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.).. Сиз азизларга панду насихат тариқасида қуйидагиларни илиндим.
1.Сиз Аллохга муаммоларингиз хакида айтманг балки, муаммоларингизга караб, Аллох сиз билан эканини айтинг.
2.Сиз Аллохдан асло кийинчиликсиз хаёт сураб дуо килманг аксинча, хаёт синовлари каршисида кучли килишини сураб дуо килин зеро гузал хаёт ва икки дунё саодатига эришиш йулимиз; кийинчилик, синовлар ва машаккатдан ўтиб борилади.
3. Агар сизни хаёт синовлари тиз чуктирса, синдирмокчи бўлса сиз Аллохга сажда қилингда ўрнингиздан туринг Аллох сизни синовлари каршисида синиб кетишингиз учун яратмади Аллох сизни кичик хаёт ташвишларингизнида хал килаётган бўлса, бу Аллохни қудрат сохиби эканидан дарак беради
4.Агар Аллох муаммоларингизни бартараф килишни ўзингизга кўйган бўлса, бу сизга Аллохни кучли ишонганидан эканингизга дарак. Аллохни ишончини оқланг.
5. Хар бир қулфни очиш калити бўлганидек, хар бир хаёт ташвишларини хам ечими мавжуд факат сиз у муаммоларни чигаллаштирманг.
6. Аллох инсониятни яратганда оламларига халифа этиб юборган экан бу дегани Аллох инсонни кучли қилиб яратди деганидир.
7. Хаётда кучли инсонлар билан кучсиз инсонларни фарки нимада?. Кучли инсонлар Аллохга ишониб, синовлардан синмай ўтадилар. Уларга Аллох кандай синов бераётган бўлса, барчасини «яхшиликка»-деб биладилар. Хар кандек кийинчилик ва синовларни табассум билан қабул қиладилар.Улар бошига тушган ғам ташвишларини айбдорини қидирмайдилар.. Ўтаётган хар бир кунидан сабоқ оладилар. Кучсиз инсонлар хаёт ташвишлари ва синовлари каршисида бардош беролмай тушкунликка тушиб коладилар. Муаммоларини айбдорларини қидира бошлайдилар.
8. Азиз элдошим.! Мен сизга ишонаман..Сиз Аллох томонидан берилаётган хар қандек синовни енгиб ўта оласиз. Сиз кучли шахссиз! Сиз ва мени хаётдаги шиоримиз. » Хаётдаги барча содир бўлаётган нарсаларни охири албатта иншаоллох яхшилик билан тугайди. Аллох нималар қилсада гўзал қилади. Дейишимиз даркордир. Аллоҳ таоло барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин. Омин…

Қ.Ниязов
Хонқа туман “Халифаи Худайқули эшон бобо” масжиди ходими

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *