СИЗ ҲАММА УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!

   Сабр — машаққатларга чидаш, иймон тақозо қилган ишларни амалга ошириш, Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлишдир. Ҳадиси шарифларда сабр уч қисмдан иборатлиги  баён қилинган:
1.    Тоат ва ибодатларда сабрли бўлиш.

  1.  Гуноҳлардан сақланишда сабрли бўлиш.
  2.   Мусибат ва қийинчиликларга сабр қилиш.

Сабр ҳақида ҳазрат Абу Ҳурайра (р.а.) шундай деганлар: “Кимга сабр қилиш неъмати ато қилинган бўлса, у ҳеч қачон савобдан маҳрум қолмайди”. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “… Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар,10) деб марҳамат қилган. Ибодатларни мукаммал адо этишда, барча гуноҳлардан сақланишда, Аллоҳ томонидан имтиҳон ва машаққатларга бардош беришда ирода ва қатъият билан нафсни жиловлай олиш сабрдир. Сабр имонннинг ярми бўлиб, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир. Зотан, “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир” деб марҳамат қилган.
Дарвоқеъ, ҳаётда банда доимо синовда бўлади. Гоҳ яхши ҳолатлар билан, гоҳо машаққат ва қийинчиликлар билан. Буларнинг барчасида доимо сабрли бўлиш талаб этилади. Сабрнинг олий даражаси фожеа содир бўлган мусибат етган пайтдаги илк дақиқалардаги сабрдир. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил!” дедилар.

У аёл: “Нари тур! Менинг каби сенга мусибат етмаган!” деди. Аёл у зотни танимаган эди. У аёлга: “(Сен гаплашган зот) Пайғамбар (с.а.в.) эдилар”, дейилди. У аёл ўша заҳотиёқ он ҳазратнинг эшиклари олдига келди ва етиб бориб эшиклари олдида қўриқчиларни кўрмади ва у зотга: “Сизни танимабман”, деди. Шунда у зот: “Албатта сабр биринчи зарбададир”,  дедилар. Фақатгина у аёлдан йўқотган нарсаси учун сабр қилиб, Аллоҳ ҳузуридаги савобга эришиб қолишни талаб қилдилар холос. Албатта ҳақиқий сабр аввалги дафъада ҳақиқий бўлишини ҳам уқтирдилар. Мусулмон киши каттаю кичик мусибатларга, оғир беморликларга ҳам, тикон киришига ҳам сабр қилмоғи гуноҳларига каффорат бўлиши айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим  ривоят қилган. Бошқа ҳадиси шарифда эса,  мўмин-мусулмон банда учун беморликка сабр қилиш жаннатга эришишга сабаб бўлиши таъкидланади.  Ато розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Аббос менга: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» деди. «Ҳа», дедим. «Манави қора хотин. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мени тутқаноқ тутади, авратларим очилиб кетади, Аллоҳга менинг ҳақимда дуо қилинг», деди. «Агар истасанг, сабр қилсанг сенга жаннат бўлади. Агар истасанг, Аллоҳга сен учун офият сўраб дуо қиламан», дедилар у зот. «Сабр қиламан. Аммо очилиб кетишим бор. Аллоҳга менинг очилиб кетмаслигимни сўраб дуо қилинг», деди аёл. Бас, у зот унинг учун дуо қилдилар».  Демак, инсон ҳаёти давомида, ҳар қандай шароитда ҳам сабр ва қаноат билан яшаши зарур. Сабр барча фазилатларнинг асосидир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Қуръонда мўминларнинг асосий сифатларидан бири сабр эканини қайта-қайта таъкидлайди. Уламоларимиз фазилатларни бир бутун жасадга ўхшатишса,  сабр эса ўша жасаднинг бошидир дейдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг саҳобаларидан икки киши учрашиб қолсалар, “Вал асри” сурасини бир-бирларига ўқиб бермасдан тарқалмас эканлар. Унда “бир-бирларини сабрга чақирганлар икки дунё бахти саодатига мушарраф бўлишларини баён қилинган.”

Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш,унинг суюкли бандасига айланиш инсон учун энг улкан бахт эмасми? Хўш, Аллоҳнинг муҳаббатига нима билан эришиш, Унинг розилигини қандай топиш ва жаннат деган олий неъматга нима билан эришиш мумкин дейилса, унга жавоб куйидаги Аллоҳ таолонинг оятидир. “Аллоҳ сабрлиларни севади”.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг муҳаббатига сазовор айласин. Мўмин кишини энг яхши сифати такдири азалга имон кетиришидир. Инсоннинг хаёт йўлида турли синовларга дуч келади Аллохнинг синовларига сабр килмаса Аллох рози булмайди. Аллох таола хадиси кудсийда шундай дейди. «Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин.

Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни, ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради.Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди». Дейилган.Шундай экан амаллар холис Аллох учун булиши керак синовларни чиройли кабул килиб яратганга шукр килишлиги керак.Кишиларни тўғри йўлга чорлашда сабр билан насиҳат қилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай дейди: «Аср билан қасамёд этурманки, (ҳар бир) инсон  зиёнда (бахтсизликда)дир!

Фақат имон келтирган ва  солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар»(Аср, 1–3).Мусулмонлар мазкур жиҳатларни бир бирларини хақга чакириши, сабрга чакириши лозим.Аллох таоло барчаларимизни кўтара олмайдиган синовлар билан имтихон килмасин туғри йўлидан адаштирмасин.

      

Х.Матяқубов

Хонқа туман бош имом-хатиби    

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *