Қалб котиши нимадан!

Қалб танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир. Агар қалб тўғри бўлса, бошқа аъзолар ҳам тўғри бўлади. Агар қалб эгри бўлса, тана аъзолари ҳам эгриликда унга эргашади Аллоҳ таоло: Зумар сурасининг 22-оятида
“Ахир, кўксини Аллоҳ Ислом учун (кенг) очиб қўйган, ўзи эса, Парвардигори (томони)дан нур (ҳидоят) узра турган киши (бошқалар билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган кимсалар ҳолига вой! Улар аниқ залолатдадирлар” (Зумар сураси, 22-оят).  Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло:
“Имон  келтирган  зотлар  учун  диллари  Аллоҳнинг  зикрига  ва  нозил  бўлган  ҳақ (Қуръон)га  мойил  бўлиш (вақти)  келмадими?!  (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнгра (пайғамбарларидан кейинги)муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Уларнинг кўпи фосиқ (итоатсиз)дирлар!” — дейди (Ҳадид сураси, 16-оят
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт қалбдир”.  Демак, қалб танамиздаги энг муҳим аъзо экан, унинг касаллигини ва ўша касалликдан қутилиш йўлларини билишимиз лозим бўлади. Қалбнинг энг оғир касал бўлиши, бу унинг қотишидир. Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор уларнинг энг асосийларидан:
Гуноҳни кўпайтириб, маъсиятда бардавом бўлиш; Фарз амалларни Аллоҳ айтгандек бажармаслик; Ҳаром амалларни хотиржам бажариш. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.  Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик. . Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш. . Намозда хушуънинг йўқлиги. . Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик. Бетоқат бўлиш. Шошқалоқ. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш. Ваъдага хилоф қилиш. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
Зеро Аллоҳ  Қуръони каримнинг “Моида” сурасида шундай марҳмат қилади
яъни: “Ўз аҳдларини бузганлари сабабли уларни лаънатладик ва қалбларини бешафқат (меҳрсиз) қилиб қўйдик” (Моида сураси, 13-оят).
Аллоҳ таоло бандаларнинг ўз саркашликлари сабаб уларнинг қалбларини қотириб, бемеҳр ва бешафқат қилганининг сабабини келтирмоқда.
Улуғ машоихларимиз калб қасаллигининг давоси сифатида қуйдагиларни баён қилганлар :
Кўп зикр қилиш, Тоатларни вақтида бажариш, Гуноҳ-маъсиятлардан тийилиш, Яхшиликларни кўпайтириш ,Ота-онани хизматларини қилиб, дуоларини олиш,оиладаги ака-ука, опа-сингил, эру хотин ўзаро яхшилик билан яшаш,Жамиятдагимуҳтожларга ёрдам бериш,Етимларнинг бошини силаш,Қиёматни кўп эслаш,Ўлимни эсдан чиқармаслик.
Хозирги вақтда бутун дунёда кенг тарқалган коронавирус номли беъморлик вабо тусини олиб бўлди.. Аллоҳ таолодан ушбу синовлардан муваффақиятли ўтишимизда ёрдам ва раҳмат сўраймиз. Аллоҳим барчаларимизни ушбу касалликдан ўз паноҳида асрасин!Ҳар бир эзгу амалларимизни холис Аллоҳ учун бажариш орқали қалбни поклаб, қалблар Эгаси Раббимизнинг розилигига эришиш неъматини барчамизга насиб этсин!

Х.Кенжаев
Урганч шахар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *