ХАЙРИ ЭҲСОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бутун дунё мамлакатлари қатори юртимиз аҳолиси ҳам оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бугунги оғир дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан мамлакатимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 29 март куни Хоразм вилояти ҳокими бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигида вилоятдаги 7 та зиёратгоҳ ва қадамжоларда Аллоҳ йўлида қурбонликлар қилинди. Шунингдек Урганч шаҳар “Имом Фахриддин ар Розий” ислом билим юрти мударрис ва талабалари томонидан 21 марта хатм Қуръон ва 1000 марта “Солатун ножия” солавотлари ўқиб дуолар қилинди.


Қурбонлик гўштлари кундалик озиқ овқат маҳсулотлари билан биргаликда кам таъминланган, кекса ва ногирон, боқувчисини йўқотган, ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизга тарқатилди.


Мана шундай синовли дамларда Аллоҳ таолога ёлвориб дуолар қилиш, муҳтож ва қийналган ночор одамларга хайри-эҳсон ва яхшиликлар улашиш ила уларнинг дуоларини олиш шариатимиз кўрсатмаси ҳисобланади.


Зеро ҳадиси шарифда “балоларни садақа билан даф қилинглар » деб марҳамат қилинган.
Вилоятимиз бўйлаб хайру эҳсон тадбирлари давом этмоқда

ЎМИ Хорзам вилояти вакиллиги матбуот ҳизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *