ХАТМИ ҚУРЪОН ВА ЭҲСОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

30 март куни ҳам Хоразм вилояти ҳокими бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигида бошланган хайри-эҳсон тадбирлари 8 та зиёратгоҳ ва қадамжоларда давом эттирилди. Шунингдек ЎМИ Хоразм вилояти ташаббуси билан имом-хатиблар томонидан 17 та хатм Қуръонлар ўқиб дуолар қилинди.


Қурбонлик гўштлари кундалик озиқ овқат маҳсулотлари билан биргаликда кам таъминланган, кекса ва ногирон, боқувчисини йўқотган, ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизга тарқатилди.


Зеро ҳадиси шарифда “садақа балоларни даф қилади » деб марҳамат қилинган.


Вилоятимиз бўйлаб хайру эҳсон тадбирлари давом этмоқда.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот ҳизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *