КАСАЛЛИКЛАР ДАРАЖАСИ ЁХУД ВАБО КУЧЛИМИ ЁКИ ВАХИМА

Бир тоифа одамлар бор, ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган. Бекордан-бекор ошқозон яраси, қон босими ва қант касалликларини орттириб олади. Майда-чуйда воқеаларга ҳам куйиб ёнаверади: нарх кўтарилиб кетишидан ғазабланади, ёмғир кечикишдан аччиқланиб, чет эл пули қиймати тушиб ё ошиб кетганига бақир-чақир қилади. Бундайлар ҳаёти доим безовталик ва ҳадиксирашда кечади.
«Улар ҳар бир қичқириқ (овоз)ни устларига (тушпётган бало ва офат деб) гумон қиладилар» (Мунофиқун сураси 4-оят).
Сизга насиҳатимиз — ер куррасини устингизга юклаб қўйманг, ёмон ҳодисаларни улоқтиринг, ўзингизга олманг.
Баъзиларнинг юраклари булут кабидир, ҳар хил шов-шув ва миш-мишларни ўзига сингдириб олади-да, кейин арзимас нарсаларга сиқилаверади, ҳар бир нарсадан безовталанаверади. Бундай қалб одамни парчалаб, унинг борлиғини еб адо қилади.
Ибрат ва насиҳатлар ҳаққа эришганларнинг имонларини кучайтиради. Имони кучсизларнинг эса ваҳима-васвасаси кўп. Турли миш-мишларга юраги шижоатлиларгина қарши тура олади. Албатта, жасур ва қўрқмас кишилар кенг феъл, босиқ, мустаҳкам ишончли, бағрикенг бўлади. Қўрқоқ эса беҳуда хавфсираш, ваҳима, алғов-далғов тушлар қиличи билан ҳар куни ўзини бир неча марта ўлдиради.
Ўз замонасининг улуғ олимларидан бўлган тиб илмига улкан ҳисса қўшган Абу Али Хусайин ибн Абдуллоҳ ибн Сино хазратлари айтган эди: “Ваҳиманинг ўзи ярим касаллаикдир, Хотиржамлик ярим соғликдир, сабр эса шифонинг бошланишидир” деган эдилар.
Машҳур ривоятлардан биридан :
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Вабони учратиб қолибди.
— Қаерга кетаяпсан? — сўрабди вабо.
— Зиёратга. Сен-чи?
— Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вабо.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди.
— Сен алдадинг, — дебди зиёратчи вабога — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан!
— Йўқ, — эътироз қилди вабо, — Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани ваҳима касалидан ўлди…
Қиссадан ҳисса: Одамни касалликдан кўра, ваҳимаси ўлдиради.
Касаллик инсонни Аллоҳга яқинлаштиради дейишади уламолар, лекин бизга бугун касаллик келди аммо негадир Аллоҳга яқин бўла олмаяпмиз нега, ахир биз мусулмонмизку ёки мусулмон эмасмизми, биз ўзи киммиз?
Расулуллоҳ САВ “Мусулмон мусулмон бўа олмайди токи унинг кўлидан тилидан бошқалар омонда бўлмагунча дедилар.
Биз нима киляпмиз оддий бир касаллик келди деб вахимага тушиб бозорлардаги хамма нарсани ўзимиз сотиб олишга харкат қиляпмиз агар шундай қилаверсак нархлар қимматлашиб мусулмонлор озор чекиши аниқ холатку негадир шуни тушунмаймиз
Касаллик келди у юкимли касаллик экан одамлар тупланадиган жойга борманглар дейишаяпти “Ўз кулларигиз билан ўзларигизни ўлдирманглар деса” ризк учун бозордан бери келмаяпмиз агар Расулуллох бизни бу холимизни кўрганда нима деган бўлар эдилар Агар бизни шу холимизни саҳобалар кўрганда нима деган булар эдилар.
Бир куни тобеъийнлардан бўлмиш Саъийд ибн Мусаййиб р.а одамлардан; — Сизлар саҳобаларни қандай тасаввур қиласиз? деб сўрадилар.
— Биз уларни доимо ибодатда, зикрда, тўғри, ҳалол амалларда юрган инсонлар деб тасаввур қиламиз дейишди. Шунда Саъийд ибн Мусаййиб р.а;
— Сизларни улар ҳақида шундай тасаввурга эга бўлишингиз тўғри, аммо, сизлар Саҳобаларни кўрганингизда, уларни;
— булар жинни бўлсалар керак» деб ўйлаган бўлар эдингиз, дедилар. Эшитганлар бу гапдан ажабланиб қараб қолишди. У киши сўзда давом этдилар:
— Бунга сабаб, Саҳобалар кўчада қоплаб олтин тўкилиб ётган тақдирда ҳам заррача парволарига келмас эди. Ҳозирги одамларнинг назарида бу бепарволик жиннилик билан тенглаштирилади. (инсонларни мол дунёга ўчлигини назарда тутдилар.)
Мабодо Саҳобалар сизларни ҳолатингизни кўрганларида сиз ҳақингизда нима деб ўйлаган бўлар эдилар, биласизми? Одамлар;
— Йўқ, билмаймиз, нима деб ўйлаган бўлар эдилар бизни кўрганларида?- деб сўрашди. Шунда Саъийд Мусаййиб р.а шундай жавоб бердилар;
-Улар сизларнинг ҳолатингизни кўрганларида «Ҳойнаҳой, булар мусулмон бўлмасалар керак» деб ўйлаган бўлар эдилар, деб жавоб бердилар.
Ҳа, бу эса, бир минг уч юз йил илгариги ҳолат эди… Агар Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бизларнинг ҳолимизни кўрганларида, биз ҳақимизда қандай фикрда бўлар эдилар?
Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин.
Ахир биз мусулмон бўлиб Аллоҳга иймон келтирганимизда унинг фаришталирига ва китобларига, ва пайғамбарларига киёмат кунига ва яхшилик ва ёмонлик фақат Аллоҳдан эканлигига гувохлик бераман деб иймон келтимаганмидик?
Мавлоно ,Жалолиддир румий хазратлари айтган эди
Ҳар ишнинг ўз вақти бор, гул вақти келмай очмас, қуёш фурсати тўлмай чикмас, кут сенга тегишли нарса албатта сенга келади.
Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
«Ҳикматлар чашмаси»номли китобила куйидагиларни келтиради
Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган нарсагина ризқ ҳисобланади. Чунки гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан. Демак бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича бир тийинини ҳам сарфламасдан, қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.
Салафи солиҳлардан бирига: «Нархлар кўтарилиб кетаяпди»-дейишганда у зот: » Истиғфорни кўпайтиринг» -деган эканлар.
Бир аъробийга: » Бир дона нон бир динор бўлибди»-дейилди. У шундай жавоб қилди: «Аллоҳга қасамки , агар бир дона буғдой бир динор бўлса ҳам бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради».
Бир неча киши Салама ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурига келиб шундай дейишди:
«Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?!». У киши дедилар:
«Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради
Каранг Аллох узинг китобида нима дейди талок сураси 2.3 оятлари
Ким Аллоҳга тақво қилса…»
Бу шарт,
«У зот унинг йўлини очиб қўюр»
Бу ваъда,
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур!»
Бу мукофот!
Хуш такво узи нима Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса, гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилишдир
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикон майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади
Азизлар Агар сиз хотиржам ҳаётни хоҳласангиз, ишларга шижоат ва бардош билан юзланинг. Ўзига ишонмайдиганлар сизни ҳиссиётларга солмасин. Улар макр-ҳийла қилган ишларга сиқилиб юрманг. Ҳодисаларга нисбатан қаттиқ, муаммоларга нисбатан шиддатли ва бўронларга нисбатан кучли бўлинг. Заиф қалбли кишиларга Аллоҳнинг раҳми келсин. »
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир”, дедилар”.
Буҳорий ва Муслим ривояти.
Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган.
Азизилар мусулмон киши энди нима бўлар экан деб ич-этини емайди. Тақдирда Аллоҳ нима ёзган бўлса унга рози бўлади. Ҳар бир иш Аллоҳнинг илмида эканига иймон келтириб, Унга таваккул қилади. Хотири жам бўлади, саросима ва вахимага тушмайди, ҳамда вахима қўзғамайди. Аллоҳга иймони уни ҳар қандай қийин вазиятда ўзини муносиб тутишга ундайди. Демак мусулмон киши бошқа жойларда бўлаётганидек вахима кўтармайди ва саросимага тушмайди. Шу билан бирга эҳтиёт чораларини кўради ва сабабларни ушлайди.
Аллоҳ юртимизни хар турлик бало – ю офатлардан омонда сақласин!

А.Матякубов
Урганч шахар Кўзли ота масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *