Карона вирус Аллоҳнинг ғазабими ёки огоҳлантириш!

Пайғамбаримиз САВ га пайғамбарлик келиб У зот Макка мушриклар орасида Аллоҳнинг хақ динини даъват қилиб юрган вақтларида дер эдиларки: Аллоҳга ширк келтирманглар, Аллоҳдан қўрқинглар гуноҳ ва маъсият ишларни тарк қилинглар, акс ҳолда унинг ғазабига учраб хор бўласизлар , деб дават қилганларида Макка мушриклари қулоқ солмадилар Пайғамбаримиз САВга кўп азиятлар етказдилар улар айтдиларки:
“ Улар яна: Бизларнинг мол дунё ва бола чақаларимиз иймон келтирганлардан кўра кўпроқ, (Бинобарин бизлар Аллоҳ наздида улардан кўра обрўйлироқмиз ва ) азобланувси эмасмиз” дедилар. (Сабаъ сураси 35 оят)
Яъни, Улар айтаяптиларки: Агар биз ёмон гуноҳкор исёнчи инсонлардан бўлсак Аллоҳ бизга шунча нематларни берармиди деб гумон қилар эдилар.
Аслидачи, Аллоҳ уларга имтихон қилмоқ учунгина мол дунё берди, кўп – кўп бола чақа берди, гўзаллик берди, бошқа давлатлар устидан устинлик берди, куч қувват берди, энди булар уйлаяптиларки биз Аллоҳнинг наздида севимлироқмиз Аллоҳ бизга шунинг учун берди бу нематларни деб хаёл қилар эдилар.
Аммо шу ерда адашаётган эдилар, шуни яхши билишимиз ва тафаккур қилишимиз лозимки, ҳар бир бандага Аллоҳ таоло мол дунё бериши, куч қувват бериши, ва турлик хил нозу нематларни бериши, У бандани Аллоҳ наздида севимлироқ эканлигига далолат қилмайди. Ўша бандани Аллоҳ бошқалардан кўра яхши кўради дея олмаймиз,
Эътибор берайлик азизлар, Аллоҳ мол дунёсини калитлар билан ўлчаб қўйган Қорун нима бўлди? Аллоҳ таоло Қорунга нима деганди? кўрмайдими у Қорун Аллоҳ унданда бой бўлган буюк бўлган, мол мулк соҳиби бўлган, қавмларни халоқ этганини. Агарда куч, мол мулк, Аллоҳ уни севганини аломати бўлганида, Аллоҳ хеч шунга ўхшаган кучли мол дунёси ошиб тошиб ётган, қавмларни халок қилармиди? Самуд қавми эсланг, Од қавмиэсланг, бой бадавлатликда дунёни бори моли мулки ўшаларининг қўлида эмасмиди? Аллоҳ демаганмиди, Эрам Боғига ўхшаган боғ дунё юзида бўлган эмас дея? Улар баланд баланд тоғларни талқон қилиб уйлар қуришди, олтину кумушдан қасрлар қуришди, Аммо қани ўша уйлар? қани ўша боғлар? қаерга кетти? Аллоҳнинг амри билан қуриб яксон бўлмадиларми? Аллоҳ биттасини қулоқларини тешиб юборадиган овоз билан, биттасини қушлар билан, яна битта чивин билан, яна биттасини ер қарига тортиш билан яксон қилмадими? Инсон тафаккур қилмайдими шуларни.
Инсон Фиръавндан мисол олмайдими У бир фақир мискин инсонмиди? Камбағалмиди? Умри давомиди очлик нима эканини сезмаган инсон эмасмиди? У ўша замонни энг кучлиси эмасмиди? унинг лашкарлари дунёни энг кучли лашкарлари эмасмиди? Аллоҳнинг ғазаби келганда нима бўлди? қани ўша лашкарлар? қани ўша куч қувват? Аллоҳ денгиз тагига ҳаммасини ғарқ қилмадими? Аллоҳ қиёматгача бўладиган башарият учун фиръавн жасадини зарбулмасал қилиб қуймадими? инсон шуларни қўрмайдими? тафаккур қилмайдими?
Агарда ўша инсонлардаги бойликлар мол дунёлар Аллоҳ наздида зарра миқдоричалик аҳамиятга эга бўлганда Аллоҳ буларни халок қилмаган бўларди. Буларни охирини хайрли қилиб иймон эътиқодли бандалардан қилмасмиди. Инсон шуларни кўрмайдими?
Оятни давомида “На молу дунёларингиз ва на болаларингиз сизларни бизнинг даргохимизга яқин қилгувчи эмасдир. Фақат иймон келтирган ва яхши амал қилган зотлар – ана ўшалар учунгина қилган амаллари сабабли неча баробар мукофот бўлур ва улар (жаннатдаги) юксак манзилларда тинч омон бўлурлар”, деди.
Қоида шу инсонни моли мулки бола чақаси обрў этибори насли насаби Аллоҳга яқин қилмайди. Унда нима яқин қиларкан бизни Аллоҳга? — фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амал қилганлар, деди Аллоҳ, ўшалар амали сабабли тегларидан анхорлар оқиб турадиган жаннатларга кирурлар деди Аллоҳ .
Бугунги кунда бутун бир дунёни ларзага солаётган короновирс балоси аллоҳнинг бизга қилган гуноҳларимиз эвазига берилаётган жазоми Аллоҳ бизга ҳам ғазаб қиляптими ёки бу бало биз учун оддий бир Аллоҳнинг имтихоними, мен ўйлайманки Аллоҳ бизни огоҳлантираяпти, ҳалол билан ҳаромни ажрата олмасак қандай натижалар кўрастишини кўрасатаяпти, эй инсон кўзингни оч деяпти, лекин барибир кўпчилигимиз ҳалиям масалага жиддий қарамаяпмиз. Бугунги кунда бу вирус деган бало чекинаяпти аммо бизга бу вирусдан нималар қоляпти. Иншаоллоҳ сабр қилсак у бизда ҳам кўп «меҳмон» бўлиб қолмайди. Хўш «меҳмондан» бизга нималар сабоқ бўлиб қолаяпти?. биз унутиб юборган, нималарни яна эсимизга соляпти.
Барлар, тунги клублар ёпилди, оилалар қовушди,қандай аксиришни ўргатди,қандай йўталишни ўргатди, инсоннинг ожизлигини эслатди,урушлар тўхтаб қолди, ризқ уйда ўтирсанг хам топиб келишини эслатди. (буюртмалар), инсон ўлик ва ҳаром ҳайвонларни ейишдан тўхтаяапти, «Зўрман» «Қудратлиман» деган киборларни синдирди.
Инсон манашуларни уйласа бу вирусни Аллоҳнинг бизга бўлган огоҳлантириши эканлигини англаб етади, ва бу вирус туфайли кўп нарсаларни ўрганиб олганимизни тан олмасдан иложимиз йўқ албатта, бир-биримиздан масофани сақлашни ўрганаяпмиз. Қучоқлашиб, ўпишиб кўришиш жипслик эмас экан, касаллик бўлиши мумкинлигини ўрганаяпмиз, бизга қўлни ювишни ўргатаяпти. Демак орамизда қўлини ювмайдиганлар ҳам кўп экан буни ҳам билишимизга имкон бўляпти, агарда биз бугунги бўлаётган вокеликдан тўғри хулоса чиқармасак Аллоҳнинг бизга берган неъматларига шукр айтишни ўрганмасак, ҳалол билан ҳаромни фарқлай олмасак, Аллоҳ бизни худди залолатдаги қавмлар мисолида ҳалок қилиши мумкинлигини нахот уйламаймиз.
Аллоҳ таоло қасос сурасини 58 оятида марҳамат қилади “Биз қанчадан қанча майишатда ҳаддидан ошган қишлоқ шаҳарларни ҳалок қилдик. Мана ўшаларнинг масканлари улардан кейин, камдан кам маскан қилинди. (уларнинг барчалари халок бўлдилар)ва (уларнинг мулку диёрларига) Биз узимиз ворис бўлиб қолдик”.
Бу оятда Аллоҳ таоло Макка мушрикларига деяпти : Сиздан олдинги ўтган кавмларга бир назар солинг, сиз ҳалок бўлишдан азоб уқубатга қолишдан қўркасизлар, агар ростдан хам қўрқсангизлар сиздан олдинги хаддидан ошган қавларга бир назар солинг демоқчи Аллоҳ. Яъни: Биз халок қилган бу қавмлар Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига итоат этган қавмлардан эмас эди. Биз халок қилган кавмлар яшаб турган тинч фаровон хаётда хаддидан ошиб Аллоҳнинг худудларини бузган иймон нима шукр нима ҳалол нима ҳаром нима эканлигини унутган кавмлардир дейди Аллоҳ Азза ва Жалла. Агар ризқинг тўхтамай келишлиги сени хаддингдан ошириб хеч кимни танимай, ўзинг тоифагдаги инсонларни назар писанд қилишни бошладингми, ўша Аллоҳнинг халок этувчи кавмлари тамон кетяпсан шуни эсдан чиқарма. Хўш унда шу холга тушмаслик учун нима қилиш лозим, албатта шукр қилиш лозим бўлади. Шукр қандай қилинади шукр шукр деган билан шукр адо бўладими, йўқ асло адо бўлмайди, шукр Аллоҳнинг амрларига итоат этиш Пайғамбар САВ нинг буйгуғларига сўзсиз бўйсуниш, ҳалол харомни ажратиш билан бўлади.
Аллоҳ таоло залолатда қолган макка шахрини зарбулмасал қилиб бизга Наҳл сурасининг 113 оятида қуйидагиларни келтиради: “Аллоҳ бир шаҳарни (яъни Маккани )мисол келтирур: у тинч сокин (шаҳар)эди. Ҳар томондан ризқу рўз бекаму кўст келиб турар эди. Бас (қачонки) у (яъни унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу “ҳунарлари” (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик либосини – балосини тоттириб қўйди”.
Яъни: Аллоҳ ҳамма неъматларни устиларига ёғдирган мамлакатни яъни Маккани бизга мисол қилиб қўрсатаяпти. Аллоҳ уларга иккита неъматни берди биринчиси хотиржамлик уруш йўқ жанжал йўқ ҳар ким роҳат фароғатда тинч омонлиқда хотиржам ишга боради ишдан келади. Иккинчиси ҳар тарафдан ризқ келади Аллоҳ ризқ эшикларини очди. Аллоҳ бизга шундай бир кавмни мисол келтиради. Яъни тинч омон яшаб турган Макка шаҳри Аллоҳнинг ғазабига учрамасдан олдин нима қилишди? Аллоҳнинг ризқларига нонкўрлик қилишди, ўша нематларни берган Аллоҳ эканлигини унутдилар. Ундан олдин оч вақтларида Аллоҳ уларни тўйғизиб қўйганини, қўрқув холатинда Аллоҳ уларни химоя қилганини, буларни унутдилар. Кейинчи кейин нима бўлди. Аллоҳ уларга қўрқув ва очлик либосини кийдирди.
Билгилки Аллоҳ сенга бир нематни берса, сен хам уни шукрини адо қилаётган бўлсанг билки Аллоҳ сенга у нематни кундан кунга зиёда қилиб бераверади. Аммо агар сен неъматни шукрини адо этмасанг нонкўрлик қилсанг нематни асл соҳибини унутсанг Аллоҳ сени шу нематни асл зидди билан сени жазолайди. Яъни тинч фаравон осойишта яшаётган бўлсанг хавфу хатар остида қолдиради, ризқ рўзинг бутун булса очлик билан жазолайди оятнинг маъноси шудир. Ҳоҳла якка холатда бўл ҳоҳла бутун бир мамлакат бўл Аллоҳнинг ҳақиқатидир, бу Аллоҳнинг қудратидир. Келинг азизлар Аллоҳнинг ғазабига учрамаслик учун шукр қилишни ўрганайлик, неъматларнинг асл соҳибини танишни ўрганайлик, Аллоҳга, унинг Пайғамбари Расулуллоҳ САВ нинг суннатларига, эргашишни ўрганайлик, ҳалол билан харомни ажрата оладиган илмни ўрганишга харакат қилайлик, асосийси Аллоҳ гуноҳларимизни кечиришини сўраб истиғфор айтийлик, тавба қилайлик, манашу юртимизга келган балони тезрок даф бўлиб кетишини Аллоҳдан сўрайлик, дуоларимизда ҳар доим шуларни сўрашни унутмайлик азизлар!
Ассаламу алейкум ва рохматуллоҳи ва барокатух!!!
Аллоҳ юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин, ҳар турлик бало-ю офатлардан омонда қилсин Амин!!!

 

Урганч шахар “Кўзли ота” масжиди имом хатиби А.Матяқубов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *