ИСЛОМ БУ ТИНЧЛИК ДИНИДИР

Бугун кўпчилик ўйлаганидек, Ислом қўпорувчилик дини эмас, балки тинчлик динидир. Динимиз тинчлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат, сулҳ ва омонлик каби маъноларни англатади. Бу номни Аллоҳ таолонинг Ўзи танлаган. Зотан, Буюк Раббимизнинг гўзал исмларидан бири ҳам “Ас-Салом” дир.
“Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлом қилмоқлик демакдир.
Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуҳарнлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Ҳатто Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломнинг юмшоқ ва мулойим гапиришини буюрди: “ (Эй Мусо! Сен ўзинг ва биродаринг (Хорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у (“Мен – Худоман” деб), ҳаддан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (тоҳо сураси, 44-оят).
Ва ҳолбуки, Аллоҳ таоло қодир эди Мусо алайҳиссаломга: “Эй Мусо, Фиръанвннинг одига борганингизда асоингизни ушланг, аждаҳога айланиб Фиръавнни ютиб юборсин” дейишликка. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг энг улуғ пайғамбарларидан бири бўлган, Аллоҳ таоло билан воситасиз гаплашган, Қуръони каримда у кишининг номлари 136 марта зикр этилган, алоҳида бир муқаддас Китоб нозил қилинган, севимли пайғамбарларидан битталари бўлган бўлсаларда ширин сўз ва мулойимлик илва муносабат қилишни амр-фармон қилади.
Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутунлай қоралайди, лаънатлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида бузғунчилик қилмасликни буюуриб: “Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят) шу суранинг 60-оятда эса: “Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!” – деб марҳамат қилган.
Ҳадиси шарифларда: “Ким бир аҳдлашган жонниўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти);
“Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор етмайдиган кишидир” (Имом Бухорий ривояти), дейилган.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз ҳидоятида бардавом айласин.

 

Ш.Жуманиязов
Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *