ЁШЛАР ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИДИР

Ҳаётнинг ўзгариб борувчи шароитлари ёшларни жамиятга мослашишга, ўзининг ҳаётий нуқтаи назарини ишлаб чиқишга, келажак режаларини қуришга ундамоқда. Ёшларнинг долзарб муаммоларининг ечимини топиш, ижтимоий манфаатларини эҳтиёжларини, орзу-умид ва режаларини белгилаб олиш давлат сиёсати даражасига айланяпти десак муболаға бўлмайди.
Оналар тарбия қила бошлаган гўдакларини суюб-эркалаш баробарида бадантарбия (спорт) билан шуғулланишга, расм чизишга, санъатга ошно этишга, уйдаги майда-чуйда ишларга қўл солишга ўргатади. Ҳозирги давр ёшлари мобил телефони, яъни, ахборот-коммуникация технологияларидан кўз узмасдан улғаётганлари ҳам бор гап. Буларнинг барчаси улар дунёқарашини шунга яраша шакиллантирмоқда, фикрлашга ўргатмоқда. Шу тариқа камолга етаётган ўғил-қизлар ҳаётда муносиб ўрнини топишидан умидвормиз. Оиладаги ёшлар тарбиясини изчил давом эттириш учун нима қилмоқ керак?
Бу саволга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ғоясидан аниқ жавоб топамиз. Бу ташаббуслар замирида қанчалик эзгу мақсадлар мужассам эканини унинг моҳиятини тўғри тушунганлар теран ҳис этади.
Беш ташаббусга кўра ёшларни муносиб равишда камолга етказиш учун уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишларига имкониятлар яратиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш, қизларни тикув-трикотаж ва бошқа хайрли ишлар билан банд этиш зарур.
Бугунги кунда давлатимизнинг асосий максадларидан бири келажак пойдевори булган ёшларни хукукий, маънавий, маданий, сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва ахлокий етук мустакил фикрловчи баркамол авлод килиб вояга етказишдир.Дархакикат хозирда жамиятимизнинг 64% дан ортигини ёшлар ташкил килади. Ёшлар жамиятимизда амалга оширилаётган тарихий жараёнларнинг барча сохаларида адолатли, маънан етук, жисмонан соглом, анъаналарга хурмат билан ёндашувчи, янгича маънавий тафаккур эгаси булишга харакат килмокда.
Хозирги тезкор асримизда бўлаётган маънавий, ғоявий тахдидлар, парокандаликларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг окибатида ёшларимизда инсонийлик, мехр-оқибат, самимийлик каби маънавий фазилатларга путур етиши мумкин.
Хусусан, шуларни олдини олишимиз учун ёшлар онгига шундай фикрни сингдиришимиз керакки, қандай мақсадларга эришиши уларнинг иродали, билимли, фидокор, мехнатсевар ва тарбияли бўлишига боғлик эканлигини ўзлари англаб етсинлар. Бунёдкор ғояларни ўз вақтида уларнинг онгига сингдириш, Ватанимиз равнаки, ёшларимиз бахт-саодатининг асосий шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун биз Ватанимиз равнақи, йулида муносиб билим ва тарбияга эга бўлган, ҳалол, пок, мехнатсевар, ўз ишини мустақил бажара оладиган иродали ёшлар бўлишлариз бугунги кун талабидир.
Шу мавзу юзасидан Хива туманида ҳам кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Хусусан туман бош имоми бошчилигида тумандаги 7 та масжид имом хатиблари туман ҳудудидаги 37 та мактаб ва 2 та касб ҳунар коллежида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ёшлар келажагимиз пойдеворидир” каби ёшлар тарбияси, маънавиятига доир кўпгина мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказдилар.
Ташкил этилган учрашувларда ёшларнинг муаммолари тингланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ташаббускор ва интилувчан ёшларнинг фикр ва ғоялари тингланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олишди.
Ёшлар бизнинг порлоқ келажагимиз, эртанги кунимиз эгаларидир. Бугуннинг ёшлари замонавий интелектуал салоҳиятли, дунёқараши кенг, ўз мустақил фикрига эгадирлар.

Ш.Атажонов
Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *