ИСЛОМ ДИНИДА ТАЖОВУЗКОРЛИК ҚОРАЛАНАДИ

Маълумки, террорчи ва экстремистик тузилмаларнинг асосий ғояси «жиҳод» йўли билан ўз фаолиятини давом эттиришдир. Бу дегани доимий равишда қайсидир мамлакат халқини қуролли ҳужум орқали мажбурий равишда ўз ғоялари таъсирига тортиш ҳамда ўзларига мос шароит яратиш мақсад қилинган. Уларнинг «ақида»си бўйича «жиҳод» исломни ёйиш воситасидир.
Биз айтамизки, ислом динини қурол воситаси билан ёйиш даври ўтган. Эндиликда бу ғояни татбиқ этиш мақсадида жангариларни тайёрлаш, ҳарбий машқларни давом эттириш ислом динини дунёга манфур қилиб кўрсатиш демакдир. Бунинг ўрнига тинчлик йўли билан ислом динининг қанчалик инсонпарвар, меҳр-шафқатга чақирадиган, тараққийпарвар дин эканини амалда намунали тарзда кўрсатиш йўлини танлаш лозим.
Айрим ақидапараст тузилмалар томонидан аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган мамлакатларда гарчи исломнинг бешта аркони амалда бажарилиб келинаётган бўлса-да, шу каби юртларни «дорул-ҳарб» яъни «уруш диёри» дея эълон қилиб, уларга қарши жиҳод эълон қилиш лозимлигини даъво қилмоқдалар. Ваҳоланки, бу даъволари шаръан асоссиздир.
Ҳанафий мазҳаби мужтаҳидлари дорул-ислом қандай қилиб дорул ҳарбга айланиб қолиши ҳусусида ихтилофлар қилганлар. Абу Ҳанифа сўзига кўра: Модомики, ислом аҳкомидан озгина мицдорда цолган бўлса ҳам мамлакат
дорул-ислом ҳукмида цолаверади.
Шайхул-ислом Абу Бакр ҳам «Сиярул-асл» китобининг шарҳида шундай дейди: Мамлакатда модомики, ислом аҳли амал цилаётган ислом аҳкомидан озгинаси цолган бўлса ҳам, гарчи аҳли исломлик аломати цолмаган бўлса ҳам
дорул-ҳарбга айланмайди.
Экстремистик руҳ билан йўғрилган қора кучлар илоҳий манбаларни нотўғри талқин қилиш билан ўзлари Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳкор бўлиш билан бирга дунёдаги кўпчилик мусулмонларни чалғитиш ва дунё жамоатчилигига ташвиш орттириш ҳамда ислом дини ёвузликка чақирувчи дин тимсолида танитиш каби зарарли фаолиятлари билан ўта жинояткор бандалар қаторидан жой олаётганлари аниқ ва равшандир.
Ислом дини инсон қонини ноҳақ тўкишни қатъий ҳаром қилган. Бунда ўша инсоннинг қайси дин, ирқ ёки миллатга тааллуқли эканининг аҳамияти йўқ. Ҳатто уруш чогида ҳам ёш бола, аёл, кекса ҳамда ибодатхоналарда ибодат билан машғул бўлган роҳибларни ўлдириш, шунингдек уй-жой,

иморат ва иншоотларни вайрон қилишдан тортиб ҳаттоки экинзор-у дарахтларни йўқ қилиниши қатъий таъқиқлаган. Бунинг акси ўлароқ, исломий “либос” ва “шиор” ларга бурканган бузғунчи террорчилар эса ўз ғаразли мақсадлари йўлида Аллоҳ инъом қилган ҳаётга тажовуз қилиш ва барча ‘вайронкорлик ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада турли дин вакиллари, аёллар, кексалар ҳатто ёш болалар ҳам террор қурбонига айланмоқда.
Мазкур ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳозирги даврда ислом дунёсининг барча олим ва уламолари ҳамкорликда ислом дини таълимотини соф ҳолда асраб авайлаш, унинг аҳкомларини бузиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган ёвуз кучларга қарши маърифий услублар билан курашишни янада фаоллаштиришни зарурий ишлардан деб ҳисоблаймиз. Аллоҳнинг ўзи эзгу ниятли кишиларнинг пок ният ва истакларини рўёбга чиқишида мададкор бўлсин!

З.Раҳматуллаев Боғот тумани “Бежганик бобо”масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *