Мурувват қилиш барчага бермоқдир

Авваломбор ислом дини бандаларни мурувватга ҳайр-саҳоватга даъват қилади. Шунинг учун ҳам азизлар доимо мурувватли бўлиб силаи раҳмда бўлсак эл-брт янада тараққий топиб ривожланаверади.
Аллоҳ таоло Раҳмон сурасида марҳамат қиладики: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдур”.
Уламоларимиз айтадилар: “Эл юрт ривожланиши тўртта нарса билан бўлади” деганлар:
Биринчиси олим кишиларнинг илм билан,
иккинчиси подшоҳларнинг одиллиги билан,
учинчинси бой бадавлат инсонларни ҳайр саҳовати билан,
тўртинчиси камбағал мискин инсонларни дуои ҳайри билан.
Ҳазрати Навоий бобомиз ҳам барча мол-мулкларини халқ фаровонлиги учун сарфланганлар. Ҳирот мадрасаларида ўқийдиган талабаларнинг ойлик нафақалари, мударрисларнинг ойлик маошлари, уларга бериладиган қишки ёзги кийим бошлар, Ҳирот аҳолисининг тўлов солиқларига, бева-бечораларга ҳомийлик қилишни беминнат амалга оширганлар. “
Одамий эрсанг, демагил одамий
Они ким йўқ халқ ғамидин ғами, деганлар
Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Ҳақиқий мўмин тили билан қўли билан бошқаларга манфаат етказган хақиқий мўмин ҳисобланади.”
Навоий ҳазратлари ҳар куни минглаб нон, озиқ овқатни оддий аҳолига эҳсон қилиб турганлар, шунча олтину бойлиги бўла туриб ҳамиша ҳокисор ва мутавозе бўлганлар.
Ҳар бир инсон саҳоватпеша бўлса эл-юрт манфаати учун камарбаста бўлиб мурувватлилар қаторида, олдинда айтган ҳазратларимиздек сўзи билан амали тўғри бўлса ҳақиқий комил инсон бўлиб етишади.
Мурувват барчага бермадур, емак йўқ
Футурат барчага қилмакдур, демак йўқ
Ана шу боис ҳам Аллоҳ таоло Навоий ҳазратларига сўзлар гавҳарини, маънлар хазинасини, умр боқий асарларни инъом этган.
Юртимизда ҳам Навоий асарларидан биргина байтни ўқиб унга амал қиладиган, одамийлик ва элпарварлик ҳикматларини ўзида мужассам этадиган меҳрга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар кўпаяверсин. Аллоҳ таоло юртимизни турли бало офатлардан касалликлардан омонда сақласин.

Хива тумани бош имоми: С.Сапаев

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *