Огохлик тинчлик асосчисидир

Аллохнинг бизга берган неъматлари хисобсиз. Биз уларни ҳар қанча санасакда адоғига ета олмаймиз. Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат  борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “Тинчлик” эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмуш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт.  Пайғамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан ғафлатдадирлар. Булар тинчлик ва саломатликдир” деганлар. Минг афсуслар бўлсинки, бугунги тахликали замонда бутун бир мамлакатнинг тинчини бузиш пайида юрган кимсалар мамлакат тараққиётини издан чиқариш, юрт равнақи, миллат маданияти, маърифатига рахна солиш, ахоли орасида нотинчлик келтириб чиқариш, жамият келажаги ёшларни йўлдан оздиришнинг турфа ҳил йўлларини ўйлаб топмоқда. Жамиятда парокандаликни юзага келтирадиган “Диний экстремизм”, инсон наслига, динига, жонига, молига зарар берувчи “гиёхвандлик”, аср вабоси, юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга худбинликни, маданиятсизликни тарғиб қилувчи “Оммавий маданият”, жамиятда ахил ва иноқ яшаётган ахоли орасида келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи “Миссионерлик” каби иллатлар шулар жумласидандур.
Бу каби иллатлар орқали ғаламис кимсалар юртимиз ёшларимизни алдаб ўз юртига, ўз миллатига, оиласига, ота- онасига, ва динига, қарши қўймоқда. Мақсад эса барчамизга аён, аниқ ва равшан. Юртимизнинг тинчлиги истиқлолимизнинг боқий бўлиши, элу–юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш учун биздан талаб қилинадиган нарса эса огохликдир.
Аллоҳ бизга инъом қилган неъмат борки, шукр қилишлик билан зиёда бўлади. Чунки, Аллоҳнинг “Агар берган неъматимга шукр қилсаларингиз уни сизларга зиёда қилурман” деган ваъдасини кўпларимиз биламиз ва эшитганмиз. Тинчлик неъмат унинг шукри эса огохлик десак муболаға бўлмайди.  Тинчликни асраш фақат чегара посбонлариинг ёхуд бу ишга мутасадди бўлган кишиларнинг вазифаси деган киши катта хато қилади.
Ҳар вақт хар дақиқа огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшайлик.Бугунги фаровон кунларимизга шукрона айтиш баробарида барчамиз унинг давомийлиги учун масъуллигимизни ҳам хис этмоғимиз зарур.Масъуллик ён атрофимизда бўлаётган ходисалар мохиятини чуқурроқ ўрганиш,англаш махалла кўйдаги таниш нотаниш инсонларнинг хатти харакатига хушёрлик билан баҳо бериш,энг мухими хеч нарсага бепарво бўлмаслик тинчлик учун масъулликнинг пойдевори хисобланади. Демак имони комил бут инсон ён атрофига хамиша хушёрлик билан боқади. Зеро ўз хузурини ўйлаб бошқалар хақида қайғурмайдиган  кишилар  муқаддас динимизда хам қаттиқ қораланади.Ҳар бир инсон, аслида фаровон ва эмин-эркин яшаши учун туғилади. Шундай экан, тинчлик ва осойишталик деб аталмиш бебаҳо неъматни асраш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи ҳисобланади. Афсуски, дунёга хавф солаётган¬ таҳдидлар серқирра бўлиб, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. У бутун дунёга хавф солмоқда. Жумладан, бугунги¬ таҳдидлар сиёсий ва диний экстремизм, миллатчилик ва миллий маҳдудлик, этник ва миллатлараро низо¬лар, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик зиддиятлари, коррупция ҳамда жиноятчилик ва экологик муа쬬моларни ўз ичига қамраб олмоқда. Инсоният учун, унинг тараққиёти учун жиддий хавф солаётган бу таҳдидлар қаршисида ҳушёр ва огоҳ туришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, наркобизнес кўринишида, «оммавий маданият» ни¬қо¬бида кириб келаётган турли хавф-хатарлар инсониятни қандай бало-қазоларга дучор этаётганини кўриб-билиб турибмиз.
Ҳушёрлик хавф-хатардан асрайди, фалокатларнинг олдини олади. Айниқса, тинчлигимизга  нималар таҳдид солаётганини олдиндан кўриб, англаб олинса, уларга қарши чора топишга вақт ҳам, имкон ҳам бўлади. Бугун дунёда юз бераётган турли воқеа-ҳодисалар, таҳдидлар биргина ўша давлат ёки минтақа ҳаётига дахлдор деган инсон хам адашади. Чегара билмас бу хавф-хатарлар бутун инсониятнинг, тараққиётнинг душманидир.
Азалдан юртимизда тинчлик ва тотувлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик руҳи юксак қадрланган. Чунки инсонлар онгини эзгу фикр эгалласа, ҳар қандай келишмовчилик, бузғунчилик ва ёвузлик рад этилади. Эзгу фикрнинг ифодаси бўлган сўз яхшилик ва хушмуомалаликнинг кенг ёйилишига, бу ўз навбатида, эзгу амалларнинг чуқур илдиз отишига, ҳар бир инсоннинг ўз вазифасини самимий ва сидқидилдан адо этишига ва шу йўл билан мамлакат ривожи ҳамда бунёдкорликка йўл очади.

Х.Матяқубов
Хонқа туман бош имоми хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *