ПОКЛИК ИЙМОНДАНДИР

Барча мавжудотни ва маҳлуқотни йўқдан бор қилган , уларни ўз фазлу карами билан ризқлантирган Аллох таолога беҳисоб хамдлар бўлсин !.
Пайғамбарларнинг афзали ва набийларнинг акмали бўлган Жаноб Расулуллоҳ – ҳазрат Мухаммад ( Соллаллоҳу алайҳи вассалам)га беҳисоб дуруду саловатларимиз бўлсин !.
Бугун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфексиясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита рахбарлигида тизимли ишлар қилинмоқда.Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам , бундан 1400 йил аввал бугунги кунда кенг тарқалаётган коронавирус каби касалликлар ҳақида “ Агар сизлар (у касаллик) бирор ерда тарқаганини эшитсангиз у ерга борманг . Агар сиз яшаётган ерда ( У касаллик ) тарқалган бўлса у ердан чиқманг деганлар.Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Касал одам соғлом одамнинг олдига бомасин” деганлар
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам одамларни касалликдан химоя қиладиган тозалик қоидаларига амал қилишга даъват қилардилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг қуйидаги хадисларига эътибор беринг. “ Поклик иймондандир”.
Бугунги шундай бир оғир кунларда ўз ҳаёти ва соғлигини гаровга қўйиб , пандимия билан курашаётган шифокорлар, Ҳамширалар фаолиятлари таҳсинга лойиқ.Шунингдек бундай машаққатли дамларда туну кун хизмат қилаётган Ички ишлар Давлат хафсизлиги хизмати ходимлари, Миллий гвардия зобитлари , Мудофаа вазирлиги харбийлари каби матонатли хизматчилар билан барча фуқароларимиз фахрланадилар , халқимиз уларнинг меҳнатларидан розидир.
Аллох таоло қийинчиликдан осонликка , беморликдан саломатликка , оғир холатлардан хурсандчилик чиқариши ораси яқин бўлишини Аллох таоло Қуръону каримда шундай марҳамат қилади:
“Бас албатта қийинчилик билан осончилик бордир .Албатта қийинчилик билан осончилик бордир (“Шарх” сураси 5-6 оятлар ) демак Ҳақ таолодан ёлвориб сўрайдиганимиз , қийинчилик вақтлари аста –секин чекинаётган бўлсин, яқин кунларда бизларни осончилик , саломатлик кунларга етказсин Таъкидлаш жоизки халқимиз . яқинларимизнинг саломатлигини сақлаш барчамизнинг бурчимиздир. Қатъий тартиб –интизом ва тозаликка ,карантин тадбирларига жиддий риоя қилиш орқали вазиятни барқарор ушлаб қолишимиз мумкин.
Имкон қадар уйда колинг, ортиқча эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқманг , муносабатларни , мулоқатларни кескин камайтиринг.Озодалик ва покликка қатъий амал қилинг.
Бу дарддан фориғ бўлиш учун юртимиз мўмин мусулмонлари Эгамдан бу дардни бартараф этиш учун истиғфорлар, дуолар, салавотлар айтиш баробарида Қуръон тиловатлари , илтижолар . хайриялар қилмоқдалар.
Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат эканлиги барчага маълум бўлгани ҳолда унинг қадрига етиш, уни асраб –авайлаш ҳар доим муҳим масалалардан бўлиб келган.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг танамиз ва ундаги ҳар бир аъзо Аллоҳ таоло бизга ато қилган омонатдир.Соғломлигимизда уларни ғанимат билиб , яратган зот рози бўладиган ишларга хизмат қилдиришимиз , агар хасталанса , парваришлаб муолажа этишимиз даркор . Аллох таоло хаммамизга сиҳат –саломатликда умргузаронлик қилишни насиб этсин.
“Уйда қолинг “ ўз саломатлигингизни ўзингиз ўйланг , зеро сиз оилангизга кераксиз.
Бутун дунёга ташвиш солиб турган балони Аллох таоло ўзи тезда аритсин.

П.Бобожонов
Шовот тумани “ Қорри Эшон бобо” жоме масжиди имом–хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *