Ақиқа ҳақида нималарни биламиз?!

«Ақиқа» луғатда кесиш деган маънони англатади. У «акка» сўзидан олинган бўлиб, шаръий истилохда чақалоқ туғилганининг 7-чи, 14-чи, 21-чи куни ёки кейинрок фарзанд шукронаси ва жонининг гарови сифатида қўй сўйиб қилинадиган «ақиқани» англатади.
Ақиқа зиёфати – фарзанд туғилганидан кейин 7 кун ўтиб бериладиган зиёфат.
Ақиқа эваз, гаров бўлиб, болага етадиган бало, тузалмас касалликлар эвазига унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб садақа қилишдир.
Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қилдилар: «Янги туғилган болага ақиқа қилинглар, қон оқизиб, азиятларни даф қилинглар». (Имом Бухорий).
Самра (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади: «Ақиқа болага гаровдир. Еттинчи куни қўй сўйилади, исм куйилади ва сочи олинади».
Ақиқанинг яна бир фазилати туғилган чақалоқ ёшига етмасдан вафот этадиган бўлса, жаннат эркатойи бўлади. Яъни, қиёмат куни «онам жаннатга кирмаса, мен хам кирмайман», дейди. «Онанг кирди, энди жаннатга кир» дейилса, «отам кирмагунча кирмайман» деб туриб олади. Балоғатга етмай вафот этган болалар жаннатий хисобланишади.
Ақиқанинг бир неча фойда ва хикматлари бор.
Жонлик суйиш туфайли Аллохга якинлик хосил килинади.
Болани мусибат ва офатлардан асрайди.
Болага гаров булади.
Муминлар сони купайгани учун хурсандчилик пайдо килади.
Янги тугилган болага килинган зиёфат туфайли кишилар орасида мехр-окибат кучаяди.
Шу уринда бир нарсани айтиш керакки, одамларнинг топиш тутишлари хар хил булгани учун баъзилар акика килолмасликлари мумкин. Шу боис курби етмайдиганлардан акика сокит булади.

Р. Отажонов
Янгиариқ туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *