ТИНЧ ВА БАРҚАРОР ХАЁТНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК!

Тинчлик ва барқарорлик, энг аввало, ҳар-бир халқининг асосий мақсадидир. Чунки айрим халқлар уруш, азоб-уқубат ва муҳтожликни бошидан кечирмоқда. Бу халқ ўзининг бутун тарихи ва мислсиз бардоши билан чинакам ҳурмат ва ҳамдардлик уйғотади.Ҳозирда халқаро терроризм ва экстремизм муаммолари ҳам, наркотик моддаларни тарқатиш ва қурол-яроғ савдоси муаммолари ҳам, тобора таҳдидли тус олаётган исломни радикаллаштириш жараёнлари ҳам жаҳон жамоатчилигини ташвишга солмай қолмайди.
Мана ҳозирги давримизда Аллоҳга шукур бизнинг ватанимиз тинч, аммо баъзи мусулмон давлатларда ғаразли кимсалар томонидан муқуддас ва соф динимизни ниқоб қилиб, қўштирноқ ичида динимизга хизмат қилаётган бемазҳаб адашганлар сабаб урушлар бўлиб ётибди. Қанчадан қанча бегуноҳ мусулмонларнинг қони тўкилмоқда, мол-мулкларидан ажраб ўз ватанларини ташлаб тинч давлатларга қочиб кетмоқдалар. Ана шу бемазҳаб адашганлар аслида динимиз илдизига болта урмоқдалар, кимларнингдир нағмасига ўйнаб тинч юртларда урушлар юзага келтирмоқда. Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади, ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди.
Бугунги кунда дунёда юз бераётган воқеаларни кузатиб турган ҳар бир кишини уни вайронагарчилик ва муҳтожликка маҳкум этган, иқтисодиёт ва кишилар ҳаётини ўнлаб йиллар орқага улоқтириб ташлаган уруш ва қарама-қаршилик туфайли Ватанидан жудо бўлган барча миллат ва элат вакилларини ташвишга солмай қўймайди. Ҳозир ҳам бизнинг энг эзгу ва энг катта истагимиз тинч, барқарор ва хавфсиз дунёни кўришдир. Дунёда миллий тотувлик ва ички барқарорликни таъминлашга қодир бўлган, халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳурмат қиладиган ва чегарадош мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини таъминлаш асосий вазифаларимиздан эканлиги ҳар биримизга маълум.
Кўп йиллардан буён турли мамлакатларда давом этиб келаётган беҳуда хунрезлик ва вайронагарчилик даврида вужудга келган ҳамда илдиз отган жуда кўп эски муаммолар мавжуд бўлган узоқ ва мураккаб йўлнинг бошида турганимизни тушунамиз. “Нимани хор қилсанг – шунга зор бўласан” деган эзгу нақл борки, хозирда халқимиз бу эзгу амалга риоя қилган ҳолда асосий бойлигимиз бўлмиш тинчлигимизни турли бузғунчи кучлардан асраш хар бир ватандошимизнинг энг катта мақсади бўлиб қолганлигини ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин.
Фарзандларимиз келажаги учун, шу азиз ватанда барчамиз учун энг катта бойлигимиз- тинчлигимизни асраш, унинг қадрига етиш ва янада мустаҳкамлаш, келгуси авлодларга етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини чуқур ҳис қилмоғимиз лозим.

Х. Аминов
Янгиариқ туман “Мухаммал Саид”
масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *