ДЕХКОНЧИЛИК БИЗГА ОТАМИЗ ОДАМ (А.С)ДАН МЕЪРОС!

Ривоятларда келадики: Хазрати Одам алайхиссаломни Аллох таоло ердан (тупрокдан) яратди ва ер юзига туширди хамда Хазрати Одам алайхиссаломга буғдой экишни ўргатди.
Хазрати Одам алайхиссалом буғдой экдилар, суғордилар, ишлов бердилар ва ундан яхши хосил олдилар. Манашунинг учун хам дехқонларимиз бугунги кунни ғанимат билиб, ерга экадиган зироатни хам, кўчатларни хам тезроқ экиб олишлари керак.
Пайғамбар алайхиссалом: «Ризқу-рўзларингизни, экин-текинларни қилиб ердан талаб қилинг», дедилар.
Биз бугун бундан ўзимизга намуна олишимиз керак. Бугун хар биримиз томорқамизга, ховлимиздаги еримизга озгина бўлса хам бирон нарсани экиб олсак, бу хам рўзғоримизга даромад бўлади, ризқу-рўзимиз кўпаяди.
Мухтарам юртбошимиз видеоселектор қилиб хаммага мурожаат қилдилар. Бир қарич ер бўлса хам шунга кўчат экайлик, экин экайлик, зироат қилайлик. Ўзимиз, бола-чақамиз, набираларимиз бундан фойдаланади деб мурожаат билан чикдилар.
Шунинг учун хам бир қарич ердан фойдалансак буни савоби хам катта бўлади.
Куръони каримда хам Аллох таоло: “Мен осмондан ёмғирни ёғдираман, бу туфайлик ичимлик сувлар, дарахтлар, узумзорлар, хурмазорлар, кўкатлар ва ям-яшил далалар бундан пайдо бўлади», деб мархамат қилади. Шунинг учун хам биз қўлимиздан келганича садакаи-жорияга харакат қилайлик, савоб ишларга харакат қилайлик, битта кўчат бўлса хам уни экайлик.
Пайғамбар алайхиссалом: “Агар бугун қиёмат коим бўлади деб турган бўлса, қўлинггизда бир кўчат бўлса шу кўчатни экиб қолинг», деб айтганлар.
Биз бугун ишонамизки, бизни халқимиз мехнатсевар халқ. Бу вақтларни ғанимат билиб, тўлиқ фойдаланадилар ва дехқонларимизга кўмак берадилар хамда ўзларини қўлидан келган томорқаларига экинларни, кўчатларни экиб оладилар.

Р. Отажонов
Янгиарик туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *