МЕҲР ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК

Бизга хидоят йўлини кўрсатган Аллоху Таолога беадад хамду санолар, умматларига шарият ахкомларини етказган башариятнинг афзали Мухаммад алайхиссаломга салавоту саломлар бўлсин .
Барчамизга маълумки бу дунё имтихон дунёси. Ана шу имтихондан ёруғ юз билан ўтиб олмоқ, Аллоҳни берган ризқига шукр, мусибатига сабр қилмоғимиз, қил деганини қилиб қилма деганини қилмасдан берилган қисқа умрни эзгу амаллар билан, гўзал ишлар билан ўтказмоқ, силаи раҳм қилиш, мехр оқибатли бўлмоқ ҳақийқий инсонийлик фазилатидур. Зеро Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасининг 133-оятида “Роббингиз (томонидан бўлган) мағфират ва кенглик осмонлару ерга тенг тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари шошилингиз” деб марҳамат қил.
Бу билан Аллох азза ва жалла бандаларига мусулмонлар бир бирларига хайру саховатли бўлмоғи, улуғ савобларга эришмоғи хақида буюрмокда. Азизлар Қуръони Каримда “Биз сизларни молу жонингизни олиш, меваларингиз хосилини камайтириш ва хасталиклар билан синагаймиз” деб мархамат қилади . Ото-боболаримиз уруш йилларини қийинчилигини кўрган, очарчиликни жигаргўшаларини ўлик тиригини билмай дахшатли азобларни кўрган, нонни увоғига зор бўлса хам гунох ишлардан тийилиб Аллоҳга шукр қилган, фарзандлари етим қолган муштипар оналаримиз ўз жуфтига садоқат, вафодорлик бирла борига қаноат қилиб уларни одобу аҳлоқда беназир қилиб ўстирган.
Хозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган “Каронавирус” хасталиги хам Аллоҳ бандаларига юборган бир синов деб қабул қилиб, олаётган хар бир нафасимизга, оиламиз даврасида тўкин сочувликда, тинч омон ўтирганимизга шукр қилмаймизми. Аллохимизга беадад хамду санолар бўлсинким, бизларга одил мехрибон жонкуяр халксуяр юртбошини рахбар қилди. Хурматли Президентимиз нафақат ўзбек ҳалқини балки қардош Республикаларни хам ғамига шерик бўлиб, ёрдам қўлини чўзаётгани, хориждаги хамюртларимизни не машаққатлар билан олиб келиб, касалларини бепул даволаб, миллярдлаган пулларни сарф қилиб, биз ёрдам беролмаётган ака-укаларимиз махалладошларимизни оталарча мехрибонлик қилиб, бошини силаб, кўнглини кўтараяпди. Фақир, кам даромадли, етим, бева бечоралар холидан хабар олаяпди. Кечани кундузга улаб жон куйдираяпди. Хар кун телевединияда чиқиш қилиб, фуқароларга илтимос қилаяпди “Уйда қолинг, фарзанлар даврасида бўлинг, сиз бизга кераксиз деяпди”.
Хўш биз нима қиляпмиз. Минг афсуслар бўлсинки баъзи қўштирноқ ичидаги фукароларимиз халигача лоқайд бепарво нафакат ўз жонини оиласи жигаргўшаларини хаётини хавф остига кўйиб, беписанд бепарво юриб, касалликни авж олишига йўл қўймоқда. Хадиси шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (САВ) “кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми хузурида тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандай бўлади” деганлар. Подшох амри вожиб, хар бир фуқаро Президентимиз қарорини хурмат қилиши, мурожаатларига амал килмоғи керак. Азизлар биз ёмон кўрган нарсада балки яхшилик бордур, хар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир, бу синовлар худо хохласа ўтиб кетар, яна югур югур кунлари келиб қолар, унгача фарзандларга фойдали илм, халол касб хунар эгаллашда якиндан ёрдам берайлик.
Мехр оқибат, одоб ахлоқ, катталарни хурмат кичикларни иззат қилишни, гунох ва савоблар ҳақида таълим берайлик, айникса оила бошлиғи, жуфти халолларимизга кўнгил бериб, оиладаги камчиликларни бир оз бўлсада беркитиб, берган ризқига рози бўлиб яшашни ўрганайлик. Бу кунларни ғанимат билиб, шукр ва сабр бирла Аллохдан мағфират тилаб дуога қўл очайли.
Зеро қуръони каримнинг Азъҳоб сурасининг 33-оятида “Ўз уйларингизда барқарор бўлинг (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқмангиз)деб мархамат қилган. Азиз хамюртларим, мана биз учун энг азиз, дуоларимиз мустажоб бўладиган муқаддас ойлар, бошимиз узра соя солмоқда. Мохи рамазон кириб келмоқда. Ишни бахона қилиб, рўза тутмаганларга имкон берилди, фарзанд тарбиясида масъулият сезмаганларга имкон туғилди, арзимаган ҳою ҳаваслар учун молини исроф қилувчи биродарларимиз, ёмон иллатларидан қутулишига елкамизда “Она” деган масъулият борлигини унутмаслигимиз кераклиги эслатди.
Аллохни хазинаси кенг, ниятга яраша ажру савоби бор. Оқила аёл бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади. Келинг азизлар бефарқ бўлмайлик, бесабаб кўчага чиқиб, гунохкор бўлмайлик оиламиз даврасида уйда қолайлик.

Ф. Атобоева
Қўшкўпир тумани етакчи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *