Дехкончилик доимий ризқимиздир.

Аллоҳ таоло ўзини ҳикмати билан инсонни яратиб уни халқ қилган, барча нарсадан улуғ ва мукаррам айлади. Ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсаларни халқ қилди, ер юзида ҳаёт асоси бўлган сувни осмондан қудрати ила нозил қилди ва у орқали ҳамма жонзот ва набототга ҳаётберди (Наҳл сураси 10-11 оятлар).
У осмондан Сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган Зотдир. (Ҳайвонларингизни) Боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У Сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундурур. Албатта бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир. Ҳаммамизга маълумки деҳқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларини ҳосилини оладилар, бу меҳнат билан бўлади. Лекин шундай инсонлар ҳам борки улар экин ерларини экмайдилар бошқаларга ҳам бермайдилар улар амали билан гуноҳкор бўладилар.
Деҳқончилик ва зироат улуғ, фазилатли амалдир. Яунки кўплаб ояти калаималарда боғлар ва далаларни ҳосили Аллоҳни изни билан бўлади.
Ҳар бир инсон ватанимизни қайси бир ерига бормасин, ҳамма ерда деҳқонлик зироат экин бўлиб турибди, албатта буларнинг ҳаммаси меҳнат билан бўлади, деҳқончилик қилишлик Одам алайҳиссаломдан қолган. Ҳар бир касбни татиб қоидаси бор, деҳқончиликни ҳам тартиби ерларни экмасдан қодиришлик гуноҳ эканлигини билмоғимиз керак, шунинг учун ҳам ҳар бир қарич ердан унумли фойдалансак ризқу рўзимиз янада мўл кўл бўлади, арзончилик, қут баракали серҳосил унумдорлиги яхши бўлади. Шу ўринда юртбошимизнинг қуйидаги сўзлари эътиборга лойиқдир: “Ҳақиқатдан ҳам халқимизнинг ризқи рўзи насибаси аввало, далаларимизда заҳматкаш деҳқонларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотлар, озиқ овқат ва нозу неъматлар билан ўлчанади.
Аллоҳ таоло деҳқончилик зироатларимизга барака ато қилсин, элимизни юртимизни турли балои кулфатлардан, касалликлардан омонда сақласин, Ўзи суюкли солиҳ бандаларидан қилсин Омин.

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний”
масжиди имом хатиби: Ш.Бойназаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *