Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан Сардобаликларга меҳр-саҳоват ёрдами жўнатилди

  

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм  вилояти вакиллиги томонидан саҳоватпеша кишиларни жалб этган ҳолда Сирдарё вилоятида юзага келган нохуш ҳолат оқибатида азият чеккан юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, меҳр-саҳоват юклари ортилган 1 та юк машинаси ушбу вилоятга жўнатилди.

Юборилган мазкур инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 25 миллион сўмдан зиёд бўлиб, унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, шакар, ўсимлик ёғи, чой, макарон, гуруч ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шунингдек, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кундалик биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар жой олган.

Фалокатдан азият чеккан шахсларнинг кўнгилларини хушнуд этиш мақсадида Саховатпеша Хоразм аҳлининг бугунги кўрсатаётган самимий меҳр-муруввати, кўнгилли ёрдами кўрилган талофатларни бартараф этишда ёрдам бўлади, инша Аллоҳ. 

Аллоҳ таоло хайр-эҳсонларни қабул қилиб, бу йўлда ўз ҳиссаларини қўшган барча саҳоватпеша кишиларга ажру мукофотларини зиёда қилсин.

Айниқса, бугунги кунда Аллоҳ таолонинг бир синови, машаққатда қолган сирдарёлик юртдошларимизга ўз ёрдам қўлини чўзаётган барча азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. 

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *